Оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мажлис оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси масаласини ва унга бағишланган илмий тадқиқотларни кўриб чиқди ва қуйидаги хулосаларга келди.

Оиладаги қўполлик дегандан мақсад: Биринчи:

Оиладаги қўполлик – моддий ва маънавий кучни ношаръий равишда ишга солиб, бошқага озор етказишдан иборатдир.

Иккинчи: Оиладаги қўполлик эрнинг хотинга ва хотиннинг эрга нисбатан, ота-онанинг фарзандларга ва аксинча, қўполлик ишлатишини ўз ичига олади. Шунингдек, у жисмоний, жинсий, оғзаки, дўқ-пўписа, ижтимоий, фикрий қўполликни ҳам ўз ичига олади. Унинг энг хатарли турларидан бири «ор учун ўлдириш»дир.

Учинчи: Оиладаги қўполликнинг сабаблари бўлиб, уларнинг хулосаси қуйидагилардан иборат:

— Диндорликнинг етишмаслиги ва нотўғри тушунча.

— Нотўғри тарбия ва қўпол муҳитда ўсиш.

— Оила ичида ўзаро мулоқот ва маслаҳат маданиятининг етишмаслиги.

— Эр ва хотин орасида турли жабҳаларда, жумладан, фикрий жиҳатдан мутаносибликнинг йўқлиги.

— Камбағаллик ва ишсизлик каби яшаш шароитларининг ёмонлиги.

Тўртинчи: Оиладаги қўполлик оқибатида эр ва хотин, болалар ва жамиятга кўпгина хатарли асоратлар етади.

Шу сабабдан мажлис оиладаги қўполликнинг барча тур ва кўринишлари шариат қайтарган нарса эканини таъкидлайди. Зулм ва озорни ҳаром қилувчи шаръий далиллар эътиборидан қўполликнинг барча турларига яқинлашиш жоиз эмас. Хусусан, раҳм-шафқат, муҳаббат ва сокинлик асосида қуриладиган оилада бу нарсани ишлатиш мутлақо мумкин эмас.

Шу сабабдан мажлис оиладаги қўполликни йўқотиш бўйича Ислом жорий қилган воситаларни яна бир бор таъкидлайди:

1. Диндорлик ва тўғри тарбияни ривожлантириш. Оила ичида ўзаро мулоқот ва маслаҳат маданиятини кучайтириш.

2. Жуфти ҳалолни тўғри асосда танлаш.

3. Зулм, калтаклаш, сўкиш ва хорлашнинг хатарини баён қилишда ваъз ва иршод услубига суяниш.

4. Қўполликни ман қилиш учун икки ҳакам сайлашга ўтиш.

5. Зикр қилинган воситалар наф бермаган чоғда ва эру хотиндан бири қаттиқ туриб олганда талоқ, маҳкама ёки икки ҳакам ҳукми ила ораларидаги никоҳни бузиш.

6. Мажлис мусулмонларга оилада калтаклашдан четда бўлишни тавсия қилади. Зотан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари давомида аёл кишини ҳеч урмаганлар ва «яхшиларингиз зинҳор урмайди», деганлар.

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ (Ўн тўртинчи сессия (23-27 феврал. 2005 йил. Қарор 148)

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладими ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Абу давоми...

18:01 / 16.10.2016 7215
«Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила давоми...

21:11 / 17.11.2016 5493
XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил Рамазон ойининг 17куни 1441 давоми...

19:01 / 01.02.2017 8676
Ислом шариатидаги Рамазон рўзаси бошқа рўзалардан нимаси билан фарқ қилади Маълумки, Ислом шариатидаги давоми...

11:23 / 07.03.2017 4369