Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бахтиёрлик ирсий омиллар ила таъсир қиладиган хусусиятдир. Худди қондаги холестерин миқдорини кўтарилишига ўхшайди. Лекин холестерин миқдорининг кўтарилиши озуқа ва жисмоний машқлардан ҳам бўлади. Бахтиёрлигимиз эса шахсий бошқарувимиз орқали амалга ошади. Сизларга ҳаётингиздан розилик даражасини кўтарадиган баъзи ўзгармас қонунларни келтирамиз.