Айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ Зотга салавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1410 ҳижрий санада 15–22 Ражаб (1990 йил, 10 – 17 февраль) кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида «Айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақидаги» масалани кўриб чиқди.

 Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Агар ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлган бўлса, уни тушириб юбориш жоиз эмас. Тиббий ташхис унинг айбли яралганини қайд этган бўлса ҳам.

Фақатгина ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ ҳомиланинг қолишида онанинг ҳаётига муқаррар хатар борлигига қарор қилсагина, уни тушириб юбориш жоиз. Бунда икки зарардан каттасини даф қилиш бор.

Агар ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ жиҳозлар ва таҳлил йўллари ила ҳомиланинг хатарли айблари борлигини, уни даволаб бўлмаслигини, у ўз вақтида туғилса, ҳаёти ёмон бўлишини ўзига ҳам, ота-онасига ҳам дарду алам бўлиши аниқласагина, ота-онанинг талаби асосида уни тушириб юбориш жоиз бўлади.

Мажлис бу қарорни қабул қилар экан, табиб ва ота-оналарга бу масалада Аллоҳга тақво қилишни ва бу ишда аниқлик билан ҳаракат қилишни тавсия қилади.

Тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзидир.

Кифоя китобидан
3 жуз
Мавзуга оид мақолалар
   Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат рамзи. Аёл бу, меҳрибон она, садоқатли умр йўлдош, оқибатли опа ё давоми...

08:36 / 14.02.2017 8666
  Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан давоми...

19:23 / 03.06.2017 6470
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар инсонларни безовталикка олиб келаётгани сир эмас. Қўлида ақлли телефони давоми...

21:00 / 27.08.2019 3249
Маъсиятларни тарк қилиш воситалари Эй, тавба қилувчи, гуноҳларни тарк этишни истовчи Дуоларингни эшитувчи давоми...

12:50 / 20.04.2017 5460