Қайнонам, орага талоқ тушган, деб, куёвимни, умуман, яқинлаштирмаяпти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ. Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ушбу сайтни кўриб, жуда мамнун бўлдим. Мени анчадан бери қийнаётган савол билан сизга мурожаат қилмоқчиман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. (Балки бундай саволга жавоб бергандирсиз). Мен 2 ойлик келинлигимда қайнонам билан келиша олмай, уйдан кетдим. Бўйимда ҳомилам бор эди. Шу бўйи куёвим билан мутлақо учрашмадик. Хатто телефон орқали ҳам гаплашмадим.

Ҳозир фарзандли бўлдим. (Улар эгизак.) Аммо қайнонам, орага талоқ тушган, деб, куёвимни, умуман, яқинлаштирмаяпти. Фарзандларим ҳозир 3 ойликдан ошиб қолишди. Мен ўшандан бери онамникидаман. Айтинг-чи, ҳурматли Шайх, биз ҳозирда куёвим билан 10 ойдан ортиқроқ вақт мобайнида кўришмадик. Орага ростдан ҳам талоқ тушганми ва фарзандларим ҳам отасига бегонами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр талоқ қилмаса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Сизлар ярашишни тезлатинглар, болаларингизни биргаликда тарбия қилинглар. Ота-оналарингиз ҳам Аллоҳдан қўрқсинлар. Сизларнинг орангизда ғов бўлмасинлар. Қайтага, ёшларга насиҳат қилиб, яраштириб қўйсинлар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Тамаки чекиш энг ёмон иллатлардан бири ҳисобланади. Тамакининг тутуни нафақат чекувчини, балки давоми...

20:09 / 09.01.2017 5343
12 май санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар Ислом билим юртида «Жамиятимизда аёлларга кўрсатилаётган давоми...

12:16 / 05.03.2017 5381
Мўминмусулмонларга турли ишларда кўмак қилиш, уларга хайрни исташ ҳам гўзал ўрнакдаги сифатларга киради. давоми...

15:11 / 14.05.2019 3228