Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш лозимлиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи ва фаришталар салавот айтадир ҳамда Аллоҳ мусулмонларни ҳам у Зотга салавот айтишликка буюради:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».

(Аҳзоб, 56-оят)

Аллоҳнинг амри бандалар учун фарз-вожиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уламоларимиз ҳар бир киши умри давомида бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот аймоғи фарздир, дейдилар. Шофеъий мазҳабида намознинг сўнгида (ташаҳҳудда) салавот айтмоқлик вожиб амал ҳисобланади. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи «Ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди» деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари айтилса, ёзилса ёки Набийимиз, Пайғамбаримиз каби лафзлар билан у Зот алайҳиссалом ирода қилинсалар ҳам, салавот айтмоқлик вожиб ҳисобланади. Бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари бир неча бор зикр қилинса, бошида бир марта салавот айтмоқлик вожибдир, қолганлари эса суннат. Баъзи уламолар ҳар сафар салавот айтмоқ вожиб деганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқаётиб «Омин», «Омин», «Омин» дедилар. У Зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Нега бундоқ қилдингиз?» дейилди. «Жаброил менга: «Ота-онасини ёки иккисидан бирини топиб, жаннатга кирмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омин» дедим. Кейин у: «Рамазонга етиша туриб, мағфират қилинмай қолган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омин» дедим. Сўнгра у: «Ҳузурида сиз зикр қилинганингизда, сизга салавот айтмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди, мен «Омин» дедим», дедилар». Имом Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да келтирган.

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَي سَيِّدِنَا مُحَمَّد !

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад!

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Маҳмадоналик, яъни кўп гапириш ҳам ёмон деб топилган одатлардандир. Маҳмадоналик зарур ёки зарур бўлмаган давоми...

07:15 / 23.01.2017 3911
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опасингиллар давоми...

20:58 / 13.12.2016 6781
  Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди, Ҳар ишники, айладим хатолиғ бўлди. Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим, Ё давоми...

20:37 / 17.02.2017 6883
Шу йилнинг январь ойидан бошлаб «Аэрофлот» йўловчилари учиш давомида тамадди қилиш учун ҳалол овқат давоми...

11:19 / 09.11.2016 3557