Ҳазратимнинг сўнгги Ҳаж зиёратлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Муқаддима

Мана, бу йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Ҳожиларнинг Маккаи Мукаррамага етиб борганини, у ердаги воқеаларни кўрсам ё эшитсам, беихтиёр падари бузрукворимнинг ўша муқаддас заминларда оппоқ эҳромда туриб дуо қилганлари кўз ўнгимда гавдаланади.

1432 ҳижрий, 2011 милодий санада қиблагоҳим, устозим, фазилатли Шайx Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан бирга ҳаж зиёратига бориш насиб қилган эди. Бу сафар мен учун энг катта ёдгорлик бўлиб қолди, десам, муболаға бўлмайди. Ўшанда ушбу ҳаж сафари Ҳазратимизнинг охирги ҳажлари эканини ким ўйлабди, дейсиз?! Эсимда, Пойтахтдаги халқаро аэропорт залида ўтирганимизда биз билан бирга учоққа чиқмоқчи бўлиб турган ҳамюртларимиз бирин­-кетин келиб, Ҳазратни ўраб олишган эди. Улар ҳаж ибодати насиб қилиб турганидан бир хурсанд бўлишса, бу муборак сафарда Ҳазратимиз билан ҳамсафар бўлаётганларидан диллари янада қувончга тўлган эди. Улардаги бу сурур юзларидан шундоқ балқ уриб турарди.  Учоқ тўғри Мадинаи Мунавварага бориб қўнди. У ерда ўзбекистонлик ҳожилар билан бир меҳмонxонага жойлашдик. Одамлар Ҳазратни кўриб, дарров бир-­бирларига имо қилиб қолишди. Ҳа, у кишидек улуғ инсонлар билан бир замонда яшаш ўзи катта бахт бўлса, муборак ҳаж сафарида, муқаддас заминларда бирга бўлиш ҳар бир мухлис мўмин банда учун олий шарафдир.  Ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, ушбу ҳаж сафари мен учун бир умрга татигулик ва асло унутилмас хотиралардан иборат бўлди. Ижозатингиз билан ушбу қутлуғ кунларда мазкур сафар таассуротларидан айримларини сиз, азизлар билан баҳам кўришни ният қилиб турибман. Аллоҳ таолодан Ҳазратимни Ўз раҳматига ғарқ этиб, бизларга у кишига муносиб ворис бўлиш шарафини насиб этишини сўрайман. Сўзимнинг охирида Ҳазратимизнинг сўнгги муборак сафарларида бирга ҳамроҳ бўлиш бахтини насиб этган Роббимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд ва шукрлар айтиб қоламан!

Оминахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар безесига 2 та тухум оқи 150г шакар кремига 150г юмшоқ ширин пишлоқ ёки творог 50 мл 3335 давоми...

07:10 / 20.11.2016 3485
Йилимиздаги 12 ой мисоли Яъқуб алайҳиссаломнинг 12 фарзандига ўхшайди. Яъқуб алайҳиссаломнинг энг севимли давоми...

07:52 / 26.12.2016 3750
Барча уламои киромлар никоҳ суннат амаллардан эканлигига ихтилоф этишмайди, балки унга тарғиб этишади. давоми...

09:48 / 27.10.2016 5279
Ҳолвайтарга 100 г. ёғ, 1 стакан ун, 1 стакан шакар ёки 150 г. қанд, 3 стакан қайноқ сув ва бир чимдим ванилин давоми...

13:14 / 29.11.2016 6343