Агар дазмолдан куйган из қолса...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агарда дазмолдан куйган из қолса, куйган жойни лимон шарбати билан ҳўлланг, устидан шакар кукунини сепинг ва бир неча муддатдан сўнг совуқ сув билан артиб чиқинг. Ёки куюк жойни совуқ сув билан ҳўллаб, майда туз сепинг ва қуёшга тутиб туринг. Кейин эса совуқ сувда чайинг. Агар дазмолингиз ипак матони куйдириб қўйса, сода ва сувдан бўтқа тайёрланг. Бундай аралашмани куйган жойга суриб, қуритинг. Сода қолдиқларини чўтка ёрдамида йўқотинг. Маслаҳатларнинг барчаси дазмолдан фақат сарғиш доғлар қолсагина қўлланилиши мумкин. Агар мато бутунлай куйган бўлса, афсуски, унга ҳеч нарса ёрдам беролмайди. Дазмолдан тўғри фойдаланиш бўйича маслаҳатлар Агар дазмол қаттиқ қизиб кетса, уни ҳеч қачон совуқ сувда совутманг. Биринчидан , унинг буғидан қўлингиз куяди. Иккинчидан, дазмолингиз ишдан чиқади. Дазмол ўзи совуши керак. Агар дазмолнинг таги хиралашиб ёки унга нимадир ёпишиб қолса, қоғозга туз ёки майдаланган парафинни сепиб, устидан бироз қиздирилган дазмолни ишқалаб юргизинг. Дазмолингиз яна ўз ҳолига келади. Агар дазмолда занглаган доғлар бўлса, уларни, албатта, йўқотишингиз керак. Аммо бунинг учун пичоқдан асло фойдалана кўрманг. Бундай доғларни йўқотиш учун қуруқ латта билан дазмолни артиб чиқинг. Кейин нам латтани кукунга ботириб, дазмол тагини яхшилаб ишқаланг. Доғлар йўқолганда дазмолни тоза қуруқ латта билан яна бир бор артинг.
«Кичик хонимга маслаҳатлар» китобидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Қуёш нури Кўп сув ичиш Тунда тиниқиб ухлаш Тоза ҳаво Кунда ярим соатлик пиёда юриш Тўғри давоми...

11:57 / 25.01.2017 8223
Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз фазлингдан кўрсатиб, у зотга қиблани ўзгартириб берганингдек давоми...

10:28 / 07.03.2023 3766
.Машойихларимизнинг исмларини зикр қилиш баракага ва раҳматнинг жалб бўлишига сабаб бўлади. Чунки Суфён ибн давоми...

21:48 / 29.09.2023 2594
Шанба куни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон томонидан малика Рима бинти Бандар ибн Султон асСауднинг давоми...

17:34 / 26.02.2019 2606