Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ дейдилар:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Машойихларимизнинг исмларини зикр қилиш баракага ва раҳматнинг жалб бўлишига сабаб бўлади. Чунки Суфён ибн Уяйна айтганларидек, “солиҳлар зикр қилинганда раҳмат нозил бўлади”. Энди солиҳларнинг етакчилари зикр қилиб эсланиши раҳмат нозил бўлишига сабаб бўлса, энди солиҳларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинсалар нима бўлади?

Инсоннинг у зотни зикр қилиши ўзида, динида, аҳлида, хулқида, табиатида ва ҳаётининг барча тасарруфотларида барака бўлишига сабаб бўлади.  Шу сабабдан ҳам биз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп саловот айтишга буюрилганмиз.

Агар инсон саловот айтиб юришга одатланар ва унда давомий бўлар экан, кейин эса, бир- икки кун саловот айтишдан чалғиб, уни қолдириб қўйса, албатта қалбида улкан фироқ, йўқотишни ҳис қилади”.


“Имдодул фаттоҳ” асаридан Анвар Аҳмад таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Роббиъул аввал ойида оиламиз Роббиъул аввал ойи ҳар доимгидек бу ойнинг фазилатларини кўп сўзлашишдан, давоми...

13:14 / 12.12.2017 3609
embedhttpswww.youtube.comwatchvCBVFiQSc6IUembed

09:40 / 15.09.2016 4348
Африканинг Малави давлатида муслималар олий даражада қўллабқувватланди. Ўтган дам олиш куни Малави давоми...

12:02 / 16.11.2017 5795
 Барчамизга маълумки, бугун Ҳилолнашр нашриётининг бош дўконида Мусҳафи шарифнинг навбатдаги сотуви давоми...

19:13 / 05.07.2018 4605