Патир нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқ: 1 кг оқ ун, 1 стакан илиқ сут, 40 гр хамиртуруш, 150 гр эритилган кўй ёғи ёки сариёғ, 2 чой кошиғида туз, юзига сепиш учун 1 чой кошиғида седана керак

Қадим замонлардан то ханузгача етиб келган бу нон рамзий маъноларни хам англатиб азиз мехмон ва тўй дастурхонининг кўрки ҳисобланган. Дастурхонда патир бўлса, мехмондорчилик учун махсус таёргарлик кўрилганини англатган. Уни катта қилиб ясаб ёпилиши кўпчилик томонидан истеъмол этилишига мўлжалланганлигини билдиради.

Никох тўйлари олдидан куёв томон – қудалар, албатта, патир ёпиб келганлар.

Дастухонда патир ушатилиши, киз томоннинг тўйга розилик аломатини билдирган.

Илик сутда хамиртуруш ва тузни эритиб, доғлаб совутилган кўй ёғи ёки сариёғ қўшиб яхшилаб аралаштирасиз. Сўнгра оз-оздан ун солиб қаттик хамир қорасиз, узоқ муддат муштлаб пишитганингиздан сўнг ўраб иссикроқ жойда ошгунча қолдирасиз Кўпинча хамирдан 500 граммли бўлаклар узиб олиб, зувалалар ясалади. Хар бир зувалани тахта устига кўйиб бир ёнидан чап кўл билан ўзингизга қаратиб бураб айлантириб, ўнг кўлда қирғогғини пичоқ билан тилиб кунгура соласиз, тепасини ҳам кесишма чизиқли қилиб тилиб чиқасиз Ана шундай таёрланган зувалаларнинг тепасидан мушт билан эзиб, сўнг бармоқларни чаққон ишлатиб лаган қатталигида нон ясайсиз. Ноннинг четлари 3-4 см қалинликда, ўртаси эса 1 см келадиган бўлсин.Ўртасига жуда зич қилиб чикич урасиз ва юзига седана сепасиз.

Хамма зувалалардан патир ясаб бўлгач, юзига дастурхон ёпиб 15 - 20 минут тиндириб қўясиз. Шу муддат ичида тандирга ўт кўйиб қизитгач, чўғни ўртага тўплаб, устига кул тортасиз, тандир деворларига ва патирнинг тескари томонига хиёл намакоб суртиб,чаққонлик билан ёпиштирасиз. Патир тандирда оби нонга қараганда узоқроқ ушланади.

Ёпилган ноннинг сирти бир оз қотганда буғ хосил бўлиши учун сув севалайсиз ва чўғнинг юзини очасиз, баъзан тандирнинг копкоғини бир оз муддат беркитиб димланади.

Пишганлиги сирти қизарганидан аниқланади. Тандирдан узиб олгач, иссиғида юзига бир бўлак эритилмаган думба ёғи суртсангиз, чиройли чиқади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло «Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг», деган Бақара 238. Шарҳ давоми...

15:43 / 08.11.2016 4762
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн давоми...

05:15 / 28.09.2023 2658
12 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институтида «Хатмона» бўлиб ўтди. Битирув кечаси салафи давоми...

12:29 / 25.01.2017 4495
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби «Йасин»дир. Ким давоми...

09:42 / 29.11.2016 8224