Оналик учун энг яхши мамлакатлар ўнталиги эълон қилинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Save the Children» (Болаларни асрайлик)  халқаро нодавлат  уюшмаси ўзининг йиллик «Жаҳон оналарининг  ҳолати»  ҳисоботини тақдим қилди.  Унда кўрсатилишича,  2015 йилда Норвегия оналик  учун энг яхши жой деб топилган. Ҳисобот 179 та мамлакатларда оналар учун яратилган шароитларни таҳлил қилган.

Рейтинг ҳар бир давлатдаги оналар рўйхатига асосланган. Рўйхат бешта банддан иборат бўлиб, унга она соғлиги, болалар саломатлиги, илм олишга оид, моддий ҳамда сиёсий ҳақ-ҳуқуқлар киради.

Барча бандлар бўйича эришилган юқори натижалар сабабли Норвегия биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Финляндия ва Исландия келади.  Шимолий Европа мамлакатлари эса юқори ижтимоий таъминотга эга бўлганликлари учун, рейтингдаги биринчи бешталикка кирганлар. Ўнга яқин мамлакатлар оналар рўйхатидаги бешта банддан ҳам  юқори кўрсаткичларга  эгадирлар.

«Синхуа» ахборот агентлигининг хабар беришича, Сомали ҳамма бешта банддан энг паст натижаларни кўрсатиб, рейтингнинг энг охирги ўрнида турибди. Охирги ўнталикка кирган давлатларнинг кўпчилиги ғарбий ва марказий Африкада жойлашгандир.

манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга «Менга насиҳат давоми...

19:07 / 20.11.2016 5735
ТАҲОРАТГА ОИД 46масала Маний шаҳват билан чиқса ҳам, бошқа сабаб масалан, оғир нарса кўтариш ёки баланд давоми...

11:51 / 23.05.2019 2989
«Риё» сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эсf Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади. давоми...

10:54 / 17.11.2016 5818
embedhttpswww.youtube.comwatchvsSkds7kE0hoembed

18:44 / 13.08.2018 6245