Гўдак тилидан (Ўттизинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўттизинчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни. Бир ой шу даражада тез ўтдики ўзимча жуда кам яхши ишлар қилдимми деб ўйлаябман.

Ўтган бир ой ичида сизлардек кўплаб дўстлар орттирдим. Бундан жуда хурсандман. Бугун сизларга бирор ҳикоя ҳам, воқеа ҳам айтиб бермайман.

Ёдингизда бўлса ўтган бир ой ичида ота-оналари бирга яшамайдиган болалар, уларнинг ота-оналари, бувилари ҳақида айтиб бергандим. Мана шу Рамазон ойида улар бирга яшашни бошлашибди. Дўстим ҳам хурсанд.

Яна сизларга дунёдаги қийналиб юрган, ўз уйларидан узоқда яшайдиган бечора болалар ҳақида ҳам айтиб бергандим. Эсладингизми? Лекин уларнинг аҳволлари ҳали ҳам ўша-ўша. Бугун хайрлашадиган кунимизда уларнинг ҳаққиларига дуо қилишингиз кераклигини ҳам эслатиб ўтмоқчиман.

Бундан ташқари яна сизларга ароқ ичадиган Анвар ака ҳақида ҳам айтиб бергандим. Энди сизлардан илтмос қилардимки, атрофингизда ана шундай ароқ ичадиган кишилар бўлса, уларни бу йўлдан қайтаринг. Ахир ҳамма ароқ ичадиганлар ичишни тўхтатишлари учун дўстимга ўхшаган болалар ёки яна бошқа кимдир ўлиши керакмикан?

Яна сизларга болалар уйидан қочган бола ҳақида ҳам айтиб бердим. Истардимки дунёда бундай уйлар қолмаса. Барча болалар ота-оналари билан яшашса. Агар ота-онаари вафот этишган бўлса, бошқа бирор яқинлари билан яшашса. Агар атрофингизда шундай кишилар бўлса, уларни бу ишдан қайтариш қўлингиздан келади. Шунинг учун уларни қайтаринг.

Шундай қилиб мана бир ой ҳам ўтди. Қани энди Рамазон тугамасаю сизлар билан хайрлашмасам. Эҳтимол яна орада суҳбатлашармиз. Ҳозир эса кеюнги Рамазин ойигача хайрлашамиз. Ҳойнаҳой барчангизникида ош тайёрлашаётгандур? Мен ҳам бориб ошларни қўшниларимизга олиб чиқай. Сизларга эса хайр деб қоламан.

Хайр...

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманнир Роҳийм. Ойларнинг султони Рамазони шарифга етказган, «Рўзадорларнинг тутган давоми...

16:18 / 14.05.2019 3804
Шайх Солиҳ Абул Қосим Ҳаззоз Сўфий Бағдодий ривоят қилади. Қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдул Боқий ибн давоми...

10:36 / 24.12.2016 4437
Нурафшон ибтидо нурафшон интиҳонинг далилидир Кимнинг ибтидоси нурафшон бўлса, интиҳоси ҳам нурафшон давоми...

14:09 / 16.01.2018 4023
Шу йилнинг март ойида Германиянинг молиявий ишларни назорат қилувчи органи Bafin, мамлакатдаги биринчи ислом давоми...

09:48 / 05.02.2017 5497