«Аллоҳ» сўзидаги мўъжиза
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади. Нидерландиялик руҳшунос, профессор Ван дер Ховен ўзи мусулмон бўлмаса-да, Ислом дини илми билан қизиқади ва Қуръони Карим сир-синоатларини тадқиқ қилади.

Шу яқин кунларда у ўзининг кашфиёти ҳақида эълон қилди. Унда айтилишича, доимий равишда Қуръон ўқиб юрадиган ҳамда «Аллоҳ» сўзини такрорлаб турадиган мусулмонлар асосан руҳият билан боғлиқ бўлган касалликлардан ҳимояланган бўлар экан. Нидерландиялик профессор бу кашфиётини ўз беморлари устида уч йил мобайнида олиб борган кузатувлари билан тасдиқлади. Унга ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг кўпчилиги мусулмон бўлмаган. Бунинг устига араб тилидан бирор сўз билмаганлар. Бироқ улар «Аллоҳ» сўзини тўғри талаффуз қилишга ўргатилганларида, айниқса, ғамгин, тушкун ва руҳий тангликка тушиб қолган беморларда натижа ҳайратланарли даражада бўлган. «Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим роль ўйнайди, деб тушунтирди Ван дер Ховен. У ўзининг тадқиқотида шуни таъкидлаб ўтадики, «Аллоҳ» лафзидаги биринчи «А» унлисини талаффуз қилиш нафас олиш тизимини назорат қилиб, тутиб туради. «Л» ундошининг араб тилига мойил талаффузи қўшимча нафасни бўшаштиради. Охирги «Ҳ» ҳарфининг талаффузи ўпка ва юракни бир-бири билан боғлаб, юрак уришини назорат қилиб туради.
Мавзуга оид мақолалар
Сувайбани озод қилиш қиссаси  Ҳадис ва сийрат олимлари китобларида Абу Лаҳабга Пайғамбаримиз соллаллоҳу давоми...

14:30 / 31.01.2017 6390
embedhttpswww.youtube.comwatchvtiqoq86lDbIfeatureyoutu.beembed

10:16 / 08.01.2018 3710
                                                 Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим қисми жаннат ва давоми...

11:20 / 02.05.2017 5063
Бугун 9 февраль 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг рус тилида чоп этилган давоми...

22:13 / 09.02.2019 2901