Ухлаётганда уйда олов қолдирилмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солимдан, у отасидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ухлаётган пайтингизда уйингизда оловни қолдирманг», дедилар». Шарҳ: Акс ҳолда ёнғин чиқиши, инсон мол-мулкидан ва ҳатто жонидан ҳам ажралиб қолиши мумкин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар розияллоҳу анҳу: «Олов душмандир, ундан ҳазир бўлинг», деди». Шарҳ: Ҳар доим ётишдан аввал аҳли-аёллари ётадиган жойлардаги ёниб турган оловларни ўчириб, сўнг ухланг. Бошқа пайтларда ҳам оловга эҳтиёт бўлинг.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизда оловни қолдирманглар. У душмандир», дедилар». Шарҳ: Албатта, бу ерда оловни қаровчиз қолдирмаслик ҳақида сўз бормоқда.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинада бир уй кечаси аҳли ичида эканида ёнди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилди. Шундау Зот: «Албатта, олов сизга душмандир. Қачон ухласангиз, уни ўчиринг», дедилар». Шарҳ: Бундай ҳодисалар, минг афсуски, ҳозир ҳам бўлиб туради. Бунинг асосий сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги тавсияларига амал қилмасликдир.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил хойр ва бика настаъин, я Фаттаҳ давоми...

12:10 / 27.02.2017 8135
gallery linkfile ids5643,5642,5641,5640,5639,5637 Чеченистон уламолари мажлиси раиси ва Қодировлар оиласининг улуғи Хўжа Аҳмад давоми...

06:05 / 03.02.2017 9822
Бир кекса отахон набираси билан тоғлар орасида яшар экан. Ҳар тонгни Аллоҳнинг каломи Қуръон қироати билан давоми...

21:03 / 28.02.2017 6679