Тақинчоқларни танлаш ва тақиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Археологларнинг маълум қилишича, тақинчоқлар бир неча ўн минг йилликлар илгари ҳам мавжуд бўлган экан. Илк тақинчоқлар суяк, дарахт, гуллар, қуш патлари ва тошлардан ясалган бўлиб, уларнинг турлари (узук, билакузук, зирак, мунчоқ) шу пайтгача деярли ўзгармаган. Фақат шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунга келиб, тақинчоқларни тақиш аёл кишининг маданиятлилик даражаси ва дидидан дарак беради.

Тақинчоқ тақишнинг ҳам ўзига яраша қоидалари мавжуд. Аввало, тақинчоқлар кийимга, кийимнинг рангига, соч турмагига мос тушиб, уларни тўлдириб, соҳибасига чирой бериб туриши лозим. Тақинчоқларнинг ҳаммасини бараварига тақиш кийиниш маданиятига зиддир. Қават-қават қилиб бир неча тақинчоқларни тақиб олган аёллар жуда бачкана кўринади. Тақинчоқларни иккитадан тақиш мақсадга мувофиқ саналади. Масалан, зирак ва битта катта узук, зирак ва билакузук, брошка ва узук ёки занжир билан узук каби. Иккита катта ва услуби, ранги билан бир-бирига қарама-қарши узукларни тақиш чиройли кўринмайди. Тақилган узуклар нафақат бир-бирига, балки кийимнинг рангига ҳам уйғун бўлиши лозим. Билиб қўйган яхши! • Ёрқин рангдаги турли хил нақш ва гул туширилган блузка ёки свитер билан бўйинга тақинчоқ тақиш шарт эмас. • Сидирға ранглардаги тўқилган кийимлар билан ёғоч, суяк ёки керамикадан ишланган тақинчоқларни тақиш мумкин. • Узун бармоқларни ингичка узуклар жуда нозик ва чиройли қилиб кўрсатади.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.be7wVTGdrI6EEembed

17:09 / 16.10.2017 3827
  Фақир, яъни моли нисобга етмайдиган одамга. Мискин, яъни ҳеч нарсаси йўқ кишига. Бир одамнинг давоми...

14:23 / 04.06.2017 3605
ЮРАККА ЙЎЛ Ўн еттинчи мактуб Мен сочиб кетаман кўҳна бағрингга, ўлмас ғояларнинг уруғларини. Шавкат давоми...

17:53 / 27.04.2017 4580
ТАҲОРАТГА ОИД ФИҚҲДАРСЛАРИ41масала Агар ёш бола намозда қаҳқаҳ отиб кулса, намози бузилади, таҳорати давоми...

13:58 / 16.05.2019 3926