Инглиз элчиси ҳаж амалини бажарди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудиядаги Англиянинг мухтор элчиси Саймон Коллинз, Исломни қабул қилгач, рафиқаси билан ҳаж амалини бажарди. Саймоннинг рафиқаси твиттердаги саҳифасида эрининг мусулмонликни қабул қилгани ва ҳаж қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Саймоннинг ўзи эса твиттердаги саҳифасида: «Ўттиз йил мусулмонлар ичида яшаб Исломни қабул қилдим», – деб ёзган. 14 сентябрда элчи фейсбукдаги саҳифасида араб тилида куйидаги табрикномани чоп қилди: «Аллоҳ Таоло қилган ҳаж амалингизни қабул қилиб, гуноҳларингизни афв қилсин!».

Саймон Коллинз 2015 йилнинг январида Саудияга Буюк Британиянинг элчиси сифатида тайинланган. Араб тилини билади. Араб мамлакатларидаги илк элчилик вазифасини Баҳрайнда бажарган. Кейинчалик Қатар, Ироқ ва Сурияларда ишлаган.

                                                                                                                                  манба: «ИСЛАМ И НАУКА»
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvXRhAaXE8MDgfeatureyoutu.beembed

15:17 / 10.05.2018 4010
Олмазор туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасида Ташкилий қўмита раиси Абдулҳаким қори Матқулов давоми...

15:29 / 14.02.2018 3764
Британия музейида сақланиб келаётган султон Байбарис Қуръонининг нусхаси Қозоғистонга олиб келинади. давоми...

19:48 / 28.02.2017 4711
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан барчангизни қутлаб, ушбу давоми...

21:24 / 02.05.2019 3343