Кўкча даҳасида «Ҳилол-нашр» нашриётининг янги дўкони очилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси рабиул аввал ойи – мавлиди шариф муносабати билан шаҳримиз аҳолиси ҳамда пойтахтимиз меҳмонлари учун яна бир қулайлик яратилганини мамнуният билан маълум қилади. 

Устозимиз, нашриётимизга асос солган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий меросини халқимизга етказиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишларнинг давоми ўлароқ,бугун «Шайх Зайниддин» жомеъ масжиди ёнида «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг янги савдо шахобчаси ишга тушди.

Савдо марказининг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи дафн қилинган «Шайх Зайниддин» қабристони яқинида жойлашуви бежиз эмас. Мана, салкам икки йилдан буён устозимизнинг қабрини зиёрат қилиб, Қуръон ўқиб, савобини ҳақларига бағишлашга келаётганларнинг кети узилмайди. Деярли, ҳар куни келиб, шайх ҳазратларининг ҳақларига бағишланган хатми Қуръонларнинг сон-саноғи йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, шайх ҳазратларининг аҳли оилалари, сафдошлари, шогирдлари ва барча мухлислари номидан бу азизларимизга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни изҳор этамиз, бу хайрли, солиҳ амаллари учун ташаккур айтиб, барча яхши ниятлари ўзларига ҳам икки дунёда ҳамроҳ бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз. Эндиликда Кўкча даҳасида очилган ушбу янги дўкондан «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг барча маҳсулотларини – китоблар, аудио ва видеомаҳсулотларни харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, бошқа дўконларимиздаги каби, бу ердан ҳам турли хил диний-маърифий, адабий, илмий-оммабоп китоблар, газета-журналлар савдоси ҳам йўлга қўйилади. Айни пайтда, юртимизда дин йўлида хизмат қилаётган уламолар, имом-хатибларнинг жума мавъизалари ва бошқа мавзулардаги медиамаҳсулотлар ҳам сизга мунтазир. Аллоҳ таоло ушбу савдо марказини ҳам динимизнинг ривожига, халқимизнинг маънавий фаровонлигига, юртимизнинг равнақига хизмат қиладиган чинакам зиё-маърифат масканига айлантирсин, омин!

Манзилимиз: Маннон Уйғур кўчаси 362-уй. Маълумот учун телефон: 217 5999
Мавзуга оид мақолалар
Almoslim.net дан эркин таржима Кўпчилик отаоналар қизлар тарбияси билан шуғулланишдек улкан масъулиятнинг, олий давоми...

17:00 / 06.08.2018 6490
 «Ҳозир ўзимнинг эски фильмларимни кўриб қолсам, дарҳол телевизорни ўчириб қўяман. Қанчалик пасткаш ва давоми...

21:41 / 01.01.2017 3115
Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақидаси арконларидан биридир. Ушбу ақидасиз ҳам иймонли бўлиш давоми...

13:28 / 08.11.2016 7312
1981 йилда Франсуа Меттеран президент бўлгач, Франция Мисрдан Фиръавннинг мўмиёланган жасадини тадқиқ давоми...

07:04 / 02.09.2020 6269