Шом ошхонасида Башамелли макарон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=MfhqPTT0yNI[/embed]  

БАШАМЕЛЛИ МАКАРОН

Ассалому алайкум!

Бугунги таомимиз барча севиб истеъмол қиладиган башамелли макарон.

Бизга қуйидаги масаллиқлар керак бўлади:

200 гр қийма

1 ош қошиқ томат пастаси

1 ош қошиқ қизил булғор пастаси

1 дона кўк булғор қалампири

2 дона майдаланган пиёз

Юқоридаги барча масаллиқлар қийма тайёрлаш учун ишлатилади.

Башамелни тайёрлаш учун эса:

5 стакан сут керак бўлади. Сутни айнан мана шундай стаканда ўлчаб оламиз.

5 ош қошиқ ун

1 дона тухум

2 ош қошиқ сариёғ

Туз, мурч ҳамда таъбга кўра зираворлар керак бўлади (мурч ва зираворлар қийма учун).

Макаронни мана бу хилидан танлашимиз мумкин, ярим кг макарон кифоя.

Уни сувда қайнатиб қўямиз.

Энди навбат қийма тайёрлашга. Тавага озроқ ёғ солиб, пиёзни қовурамиз. Устидан қийма гўштни солиб, аралаштирамиз. Гўштга бир оз мурч соламиз. Зираворларни ҳам соламиз. Гўшт пишгунча қовуришда давом этамиз. Қийма тайёр, энди унга пасталаримизни солиб яна аралаштирамиз. Озроқ туз соламиз. Қиймамиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун бир оз сув соламиз. Тўғралган булғор қалампирини ҳам солиб, ўн дақиқага қолдирамиз.

Башамелни тайёрлаш:

 Қозонга совуқ сутни қуйиб, устидан тухум солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Сўнгра унни соламиз. Шундай қилсак, массамиз қайнаб чиққанда умуман қумоқ-қумоқ бўлиб қолмайди. Сариёғни соламиз. Барча масаллиқлар бўтқа ҳолига келгунча аралаштирамиз. Туз соламиз. Ўртача қуюқ масса ҳосил бўлгач, оловни ўчирамиз. Мана башамел тайёр!

Энди унинг бир қисмини устки қават учун олиб қўямиз, қолган қисмига қайнатилган макаронни солиб аралаштирамиз. Тайёр макароннинг кўпроқ қисмини қолипга солиб, текислаб чиқамиз. Устидан қиймани соламиз. Унинг устидан қолган макаронни сийракроқ ҳолда текислаб чиқамиз. Энг юқори қаватига башамел кремнинг қолганини соламиз. Барча масаллиқлар пишириб олинди шунинг учун духовкада узоқ муддат қолиши шарт эмас, тахминан ярим соат ўтгач, таом тайёр бўлади. Духовкани тепа ва паст қисмини баробар ёқамиз. Башамелнинг усти қизариши билан у тайёр ҳисобланади.

Таомимизнинг якуний кўриниши мана шундай.

Энди уни бемалол дастурхонга тортишимиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

muslimaat.uz

     
Мавзуга оид мақолалар
Савол Жароҳатдан чиқадиган қон таҳоратни бузадими Жавоб Агар қон чиқиши доимий, тўхтамайдиган бўлиб, бир давоми...

20:50 / 20.03.2017 4010
Кунига бир оятдан ёдланса, 17 йилу 7 ойу 9 кунда.Кунига икки оятдан ёдланса,8 йилу 9 ойу 17 кунда.Кунига уч оятдан давоми...

21:11 / 22.03.2023 2117
Тошкент Ислом институтида ажойиб мавлид бўлиб ўтди Бугун 16 декабр куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом давоми...

16:36 / 17.12.2017 4266
embedhttpswww.youtube.comwatchvQCMJ6jOEYVUembed

12:23 / 10.11.2016 5865