Францияда чиқадиган журнал «оловга мой сепди»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни хақоратловчи карикатурик расм чиқарган француз сатирик журнали «Чарли хебдо» (Charlie Hebdo) журналнинг ушбу жанжаллик сонининг яна қўшимча ададини жума куни босиб чиқаришини эълон килди. Бу хақда журнал бош муҳаррири, журналист Стефан Шарбонье маълум қилди.

 

Ушбу карикатуралар Исломнинг муқаддас қадриятларини таҳқирловчи, АҚШда ишланган «Мусулмонларнинг айбсизлиги» фильмига қарши дунё бўйлаб кўтарилган оммавий норозилик митинглари баробарида пайдо бўлди.

Француз сатирик журнали «Charlie Hebdo» (Чарли Хебдо) сайти хакерлар томонидан ҳужумга учради ва бу сайт тўсиб қўйилди (блокировка қилинди). Бу хақда ушбу журнал бош муҳаррири Стефан Шарбонье эълон қилди. Француз дипломатлари мусулмон мамлакатларидан қочиб кетишмокда. Франция 20дан ортиқ мусулмон мамлакатларида ўз дипломатик ваколатхоналарини вақтинча ёпишга мажбур бўлди. Шунингдек, француз мактаблари, маъданият марказлари ҳам ўз иш фаолиятларини тўхтатишди. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирловчи карикатурик сурат француз журналида босиб чиқарилгани учун мусулмон аҳоли томонидан қасос олиниб, ҳужумга учрашларидан қўрқиб, шундай чораларни кўришга мажбур бўлдилар.

(ВЕСТИ 24 часа TV Россия) Муслима Робиа

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азиза опасингилларимиз Сайтимизнинг доимий ўқувчилари ва давоми...

09:19 / 26.02.2017 6467
Йигирма бешинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун Рамазоннинг йигирма бешинчи куни. Бу йил ҳам аввалги давоми...

21:37 / 20.06.2017 6687
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:43 / 27.05.2023 2630
1. Ҳозиргача қилган ибодатингиздан кўнглингиз тўлмаган бўлса ҳам, умидингизни узманг. Гуноҳларингиз давоми...

09:30 / 09.02.2017 6148