Гўдак тилидан (йигирма бешинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма бешинчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун Рамазоннинг йигирма бешинчи куни.

Бу йил ҳам аввалги йиллардек охирги ўн кунликнинг тоқ кечаларини ухламай ўтказябмиз. Чунки бу кечаларга «Қадр кечаси» яширинган экан. Дадамнинг айтишларича ана ўша бир кечада қилинадиган ибодатларга минг баробар савоб берилар экан. Тасаввур қилябзими? Бир ракат намоз ўқисак, савоби минг ракат намозникидек бўлар экан. Айнан шу кечада Аллоҳ Қуръони Карим китобини ерга туширишни бошлаган экан. Қарангга қанчалик фазилатли кеча.

Бу кечада дадам ва ойим билан мен ҳам кўп намоз ўқиб, дуо қилиб ўтказаябман. Аслида бу кечани шундай ўтказиш тўғри бўлар экан.

Бу кечада осмондан ерга жуда кўп фаришталар тушар экан. Шу даражада кўп тушар эканки, ҳаттоки эрталаб отаётган қуёш нурларини ҳам ҳира қилиб қўйишар экан.

Сизларга айтсам олдинги йил қўшнимиз Бахтиёр ака қадр кечасини ўтказамиз деб дўстларини ҳам уйга чақирибдилар. Бахтиёр аканинг аёллари Фотима келинойининг жуда қўллари ширинда, биринчи бор қадр кечасини ўтказишаётгани учун билмасдан роса овқат ейишибди ибодат ўрнига. Кейин эса Бахтиёр ака касал бўлиб қолдилар. Саҳарлик қилаётганимизда тез ёрдам машинасини кўриб ҳайрон бўлгандим.

Кейин билишимизча Бахтиёр ака ухлаб қолмаслик учун овқат еяверубдилар, еяверибдилар, охири бўкиб қолибдилар. У киши бу кечани ибодатлар билан ўтказишни билмас эканлар. Бу йил эса биладилар. Ҳозирча жим-жит. Ишқилиб бу йил ҳам бўкиб қолмасинларда.

Нима бўлганда ҳам бу кунларни қадрига етайлик азиз дўстларим.

Мавзуга оид мақолалар
Сиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни оламларга Раҳмат этиб юборган ва Ўзининг улуғ Каломида, «Ва, албатта, давоми...

07:05 / 25.02.2017 5705
Бир куни устоз шогирдларидан сўради Болаларим Аллоҳ таоло сизни дунё устидан ҳукмрон қилиб қўйганида давоми...

15:10 / 25.12.2018 5567
ҚУРЪОН БИЛАН БЕЗАЛГАН БОЛАЛИК    Қишлоқдаги оилалардан бирида қиз фарзанд дунёга келди. Отаонаси унга давоми...

20:50 / 08.02.2017 10226
«Ислом барча инсоний жамиятлар бошпанаси,нима учун ва қандай» номли китобдан Эшонгузар жоме масжиди давоми...

20:22 / 20.03.2017 5980