Гўдак тилидан (йигирма еттинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма еттинчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун Рамазоннинг йигирма еттинчи куни. Тобора ниҳоясига етиб бораётган ушбу муборак ой тезда ўтиб кетмоқда. Савобларни кўпайтириб олиш фурсати ҳам тугаб бормоқда.

Қани ким бу ойда савобли ишларни кўп бажарди. Бажарган ҳамма яхши ишларингиз ёдингиздами. Ундай бўлса яхши.

Кеча тунда қўшнимиз Иброҳим аканинг уйларига ўғри тушибди. Ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кўп нарсаларни ўғирлаб кетибди. Иброҳим ака уйдагилари билан дадалариникига кетишган экан.

Йўлакда кетаётган эдим, зина олдида ўтирган эканлар. Кўринишларидан ҳафа эканликлари билиниб турарди. Аста ёнларига бордимда, чўчитиб юбормаслик учун пас овозда:

- Ассалому алайкум Иброҳим ака! - дедим.

У киши эса:

- Ва алайкум ассалом! Кел Муҳамаад Айюб! - дедилар.

Шунда мен:

- Иброҳим ака!? Уйингизга ўғри тушганига ҳафа бўлиб ўтирибсизми? - дедим.

У киши эса:

- Йўқ. Мен асло ўғриланган нарсаларимга ҳафа бўлмаябман. Мени ҳафа қилган нарса бу ўғриларнинг Рамазон ойида, бўлиб ҳам Қадр кечасида ўғрилик қилишларидир. Ахир бу кечада инсонларнинг бир йиллик тақдирлари ҳал бўладику. Наҳот улар шу нарсани тушунмасалар.

Инсон боласи бир йиллик умри қай тарзда ўтишини хоҳласа, ушбу кечада шундай ишлар билан машғул бўлмоғи керак. Масалан бир инсон бир йиллик умрини ибодат ва яхшиликлар билан ўтказмоқчи бўлса, қадр кечасини ҳам ибодату ҳайрли ишлар билан ўтказиши керак.

Ана шуларни ўйлаб ўтирган эдим. Аллоҳ инсоф бериб улар ҳам бу йўлларидан қайтсинлар деб дуо қиламиз энди Айюб, - дедилар.

Мавзуга оид мақолалар
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ота жаннат эшикларининг давоми...

22:18 / 12.02.2023 3302
Тошкент Давлат Тиббиёт Институти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Кардиология давоми...

20:59 / 28.02.2017 6731
Фақатгина маҳрамлар ҳузурида 

12:53 / 15.11.2016 10149
ТАҚДИМ Навосиз улуснинг навобахши бўл, Навоий ёмон бўлса, сен яхши бўл Алишер НАВОИЙ   Олимларнинг давоми...

17:11 / 23.03.2017 4188