«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловига келган 5 - мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳатто мухолифлар мадҳ этган хулқ... 

«Ва албатта, сен улкан хулқдасан» (Қалам сураси, 4-оят).

Кўнгилдаги ўйлардан тузилган шарҳ:

Бу шундай хулқки, энг буюк ахлоқларни мукаммаллик сари етаклаган ва энг гўзал хислатларнинг барчаси бунда мужассам бўлган.

Бу шундай хулқки, унинг соҳибини ҳатто мухолифлари ҳам таажжуб ила мадҳ этган.

Бу шундай хулқки, бундан насибаланган Абу Бакрлари дунёни садоқату саботга, Умарлари адолату саодатга, Усмонлари ҳилму ҳаёга, Алийлари илму ирфонга тўлдирган.

Бу шундай хулқки, бугунги янги дунёмизга ундан бир чимдим сочилса, олам унинг нури ила мунаввар, хушбўйи ила муаттар ва бугунги ахлоқий муаммолар бартараф бўлган бўларди.

Бу шундай хулқки, денгизлар сиёҳ бўлиб, осмон унга саҳифа бўлса, унинг мадҳи битмас. Бу бизнинг Ҳабибимиз, оламларга раҳмат ила юборилган Пайғамбар алайҳиссаломнинг хулқларидир!

Ийсохон  ЯҲЁ

Мавзуга оид мақолалар
Марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юусуф ҳазратларига бағишланган дил изҳори Туғилиб пок отаю  пок давоми...

11:18 / 08.04.2019 6384
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Аввало, муҳтарам шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг давоми...

08:55 / 03.02.2017 7203
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги давоми...

21:14 / 02.05.2023 2986
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза давоми...

21:11 / 25.02.2024 4750