Афғонистонлик ихтирочи қизлар жаҳонни лол қолдирмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афғонистонлик ихтирочи қизлар жаҳонни лол қолдирмоқда

Афғонистонлик бир гуруҳ қизлар Таллинда бўлиб ўтган Robotex роботехника фестивалида ғалаба қозондилар. Аввалроқ улар Вашингтонда бўлиб ўтган шундай танловда кумуш медал соҳиби бўлгандилар.

Ҳиротлик 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган бир гуруҳ қизлар илк бора ўтган йилнинг ёзида ўзларига эътиборни тортган эдилар: ўшанда уларга Вашингтондаги танловга боришлари учун Америка визаси берилмагани катта шов-шувларга сабаб бўлган, аммо кейин қизлар танловда барибир қатнашиб, совриндор бўлгандилар.

Ноябрь ойида Таллинда бўлиб ўтган мусобақага эса гуруҳдаги 12 қиздан 3 нафари келишди. Улардан истеъмолчиларнинг қизиқишига сабаб бўладиган ва аниқ бир вазифани ечишга қодир роботни намойиш этиш талаб қилинганди. Қуёш батареяларида ишлайдиган ва фермерларга ёрдам берадиган робот уларга ғалаба келтирди.

Қизларни танловга олиб келган Афғонистон аёлларининг имкониятларини кенгайтириш бўйича “Фуқаролик рақамли фонди” (Digital Citizen Fund) раҳбари Рўйя Маҳбуб ёш ихтирочиларнинг ушбу ғалабасидан ғоят завқланганини яшириб ўтирмади.

“Мен бу жамоа билан фахрланаман. Бу техник таълим олган ва ўз мамлакатини халқаро майдонга муносиб тарзда олиб чиқаётган янги афғон қизлари авлодидир”, – деди Маҳбуб.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Мўминнинг айби ёхуд Қурайшнинг нафрати Мусулмонларнинг кофир қавмларнинг олдидаги айби ҳақида давоми...

07:35 / 26.01.2017 5069
БМТ бош Ассамблеяси Иордания шаҳзодаси Зайд алҲусайнни инсон ҳуқуқлари бўйича бош олий комиссар қилиб давоми...

13:22 / 25.01.2017 4846
Индонезиянинг Шимолий Суматра вилоятининг Медан шаҳрида Қуръони Карим тарихи музейи очилди. давоми...

21:00 / 27.09.2019 3962
               Исломий адабиётлар ичида илм, таълим, олим, муаллим ва толиби илм одобларига бағишланган давоми...

10:37 / 15.03.2017 10623