Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт.

(Юнус сураси, 108-оят)

Ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлди. Энди ҳар ким ўзини билиб иш кўрсин.

«Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди».

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ Пайғамбар – Муҳаммад алайҳиссалом келди.

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ китоб – Қуръони Карим келди.

Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ дин – Ислом келди.

Эй одамлар, сиз ўзингизга Роббингиздан келган ҳақ Пайғамбар – Муҳаммад алайҳиссаломга эргашинг, ҳақ китоб – Қуръони Каримга амал қилинг ва ҳақ дин – Исломни ҳаётингизга татбиқ қилинг, икки дунё саодатига эришасиз.

«Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир».

Аллоҳнинг ҳидоятига юрганлар ўзлари учун фойдага эришадилар. Бошқа бировга хизмат қилган бўлмайдилар.

Шунингдек, «Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир».

Ким Аллоҳнинг ҳидоятида юрмаса, залолатга кетган бўлади. Залолат эса кони зарардир. Бинобарин, залолатга кетган ҳар бир шахс ўзига ўзи зарар қилган бўлади.

«Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт».

Ҳа, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, у Зотдан бошқа бирор киши ҳам ҳеч кимнинг устидан қўриқчи қилиб қўйилган эмаслар. Уларнинг вазифаси Аллоҳнинг динини кишиларга етказиш, холос. Ҳар ким нима қилса, ўзи учун қилади.

Мавзуга оид мақолалар
Бир саҳрои аёлнинг Ўғилчаси шўх экан. Ундан зарар кўрмаган Бирон куни йўқ экан. Қозондаги таомин Тепиб давоми...

06:42 / 12.12.2016 5630
Кунига ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда.Кунига ярим бетдан ёдланса,3 йилу 4 ойу 24 кунда.Кунига бир бетдан давоми...

21:48 / 03.04.2023 3425
«Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир        Хожа Бухорий давоми...

20:48 / 20.03.2017 5608
Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз тикланди. Диёримизда мусулмонларнинг давоми...

11:25 / 11.02.2018 4743