Машҳур Қўқон шаҳрида Қуръон мусобақаси бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 2018 йил 7 февралдан Фарғона вилоятининг машҳур шаҳарларидан бири қадимий Қўқон шаҳрида навбатдаги Қуръон мусобақаси бошланди. Шаҳардаги “Дегрезлик” жоме масжидига мингга яқин Қуръон мухлисалари йиғилишган.

Беллашув Қуръон тиловати билан очиб берилди ва чиройли дуолар қилинди.

Мусобақа бошланишидан олдин Республика бўйича Қуръон мусобақаси ўтказилишига масъул бўлган устоз Абдуҳаким қори Матқулов чиройли нутқ сўзлаб, Қуръон тинглаш ҳамда масжид одоблари, шунингдек, динимиз ривожи борасидаги давлатимиз томонидан амалга оширилган ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирдилар. Домла Қуръон мусобақасининг Республика босқичида 1-ўринни олган ҳофиз ва ҳофизалар Тошкент Давлат Ислом институтига имтиҳонсиз қабул қилиниб, ота-оналари билан бирга муборак умра сафарига юборилишлари ҳақида хушхабар бердилар.

Абдуҳаким домла айтишларича, Қўқон шаҳрининг ўзидан 100 га яқин қори ва қориялар иштирок этишяпти.

Алоҳида таъкидлаш керакки, барча мусобақадагидек каби Қўқон шаҳридаги мазкур масжидда ўтказилаётган беллашувда ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳайъат аъзолари ва йиғилганлар чиройли дуолар қилишди.  

                         

“Муслимаат.уз”га хабар беришларича, тиловат йўналиши бўйича 42 та, ҳифз йўналиши бўйича эса 2 та (Муйдинова Мубинабону Маҳмуджон қизи ва Ваҳабова Зиёдахон Рустамовна) аёл-қиз иштирокчилар фақат Қўқон шаҳрининг ўзидан беллашяптилар.

Шундай қилиб, устозлар барча иштирокчиларга оқ йўл тиладилар ва мусобақани ҳифз йўналиши бўйича Муйдинова Мубинабону Маҳмуджон қизи бошлаб берди.

Биз билан мусобақа давомини кузатиш учун бирга қолинг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

   
Мавзуга оид мақолалар
 ЁКИ МАНА, СИЗГА ИСЛОМ МАДАНИЯТИ  Европа университетларидан бирида бўлган воқеа.  Бисмиллаҳир Роҳманир давоми...

08:38 / 28.02.2017 6699
Ота «Бисмиллаҳ, барча мақтов ва шукрлар Аллоҳгадир, Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин Холид, бир давоми...

08:43 / 25.12.2016 5077
Муҳтарама опасингиллар, камина бугун сизларга муслима аёлни жаннатга элтувчи бир амал ҳақида дилдан мактуб давоми...

21:00 / 29.11.2019 6358
Гўзал ўрнак, албатта, жамиятда ўз аҳамиятига эга. Диндор, тақводор, илммаърифатли, гўзал хулқли кишилар доим давоми...

14:14 / 08.05.2019 3115