Гарвард мусулмон талабалари учун илк бор умра сафари ташкил қилинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қишки таътил давомида Гарвард университетининг 30 нафар мусулмон талабалари учун Макка ва Мадина шаҳарларига саккиз кунлик саёҳат уюштирилди. Ҳодисанинг ташкилотчилари Гарвард тарихидаги илк имом Халил Абдуррашид ва унинг рафиқаси Самиа Умар бўлди. Деярли барча харажатлар жамоат ташкилотлари ва кўнгиллилар томонидан қопланди.

Кўпчилик талабалар учун бу умра нафақат биринчи исломий зиёрат, балки АҚШдан хорижга илк сафар ҳам эди. Улар умра қилишдек имкониятдан баҳраманд бўлганлари учун улкан миннатдорчиликларини ҳамда бу уларнинг руҳан юксалишларига, иймонлари зиёда бўлишига сабаб бўлганини изҳор қилдилар.

«Мазкур сафар мен учун ўта ҳайратланарли бўлди, – дейди 21 ёшли Инжил Муҳаммад. – Ўнгим ва чапимда шу қадар кўп – 300 тадан зиёд кишининг намоз ўқиётганини кўриб, мен айнан тўғри йўлда эканимни ҳис қилдим. Гўё ўз уйимдагидек эдим».

Яна бир талаба Абдулазиз Банасей ўз ҳиссиётларини шундай ифодалади: «Миллионлаб мусулмонлар мендан аввал ҳам умра қилишган, мендан кейин ҳам қилишади. Бу фикр мени анча ўйга толдирди. Мен ҳамиша ўзимни диққат марказда деб билардим».

Бундан тўрт аср муқаддам, 1636 йилда асос солинган Гарвард университети АҚШнинг энг қадимги олий таълим муассасасидир. Ўзининг тарихи, нуфузи ва бойлиги билан у дунёнинг энг обрўли университетларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли нарсалар 1та кийим илгич, катта скочнинг бўшаган картони ва тасмалар. Тайёрланиши картонни 1см дан давоми...

20:32 / 10.01.2016 6742
Қуръон ёдлаш ва ёдлаганларини қайтариб туриш дастури Ушбу дастур Мадина мусҳафи ва унга мос келувчи давоми...

22:16 / 06.03.2017 5511
«Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар». Бақара давоми...

12:32 / 29.11.2016 4872
Таиланднинг Сонгкхла провинциясида яшовчи, Тефа туманидаги 102 ёшли Но Ланаи хоним 2019 йилнинг энг кекса давоми...

11:11 / 31.07.2019 3731