Қуръон мусобақасига доир янгилик: жой ўзгарди!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опа-сингилларимиз учун “Наврўз” тантаналар уйида жой ҳозирланаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Аммо “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ташкилий ҳайъати раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг маълум қилишича, мусобақани томоша қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жой ўзгартирилди. Яъни беллашувга масъул ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбарияти Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчаси 41-уйда жойлашган “Кўргазма савдо маркази” (мўлжал: “Беруний” метроси) биносида катта экранлар ўрнатилиб, 3000 ўринли жой тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Бунда мусобақа ўтказиладиган ҳудудга яқинлик назарда тутилган. Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақасининг аёллар ўртасидаги Республика босқичи 25–26 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий Университети ҳудудидаги “Ёшлар Иттифоқи” анжуманлар саройи (собиқ ЎзМУ маданият саройи)да бўлиб ўтиши маълум қилинган.

muslimaat.uz”

Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:36 / 29.05.2023 2549
26. Мусулмон биродарининг жони, моли ва обрўсига етадиган зулмни даф қилади ва унга бу ишда ёрдам беради. Бу давоми...

13:29 / 10.11.2016 5555
embedhttpsyoutu.be2ynTa054Ekgembed Аллоҳни танишни истайман... Ўтган ойда Muslimaat.uz сайтига ўзларини дин борасида қийнаган давоми...

12:28 / 22.12.2017 4640
embedhttpswww.youtube.comwatchv8QfZ7uvlwembed

21:43 / 18.10.2018 6317