Қуръон мусобақасига доир янгилик: жой ўзгарди!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опа-сингилларимиз учун “Наврўз” тантаналар уйида жой ҳозирланаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Аммо “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ташкилий ҳайъати раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг маълум қилишича, мусобақани томоша қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жой ўзгартирилди. Яъни беллашувга масъул ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбарияти Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчаси 41-уйда жойлашган “Кўргазма савдо маркази” (мўлжал: “Беруний” метроси) биносида катта экранлар ўрнатилиб, 3000 ўринли жой тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Бунда мусобақа ўтказиладиган ҳудудга яқинлик назарда тутилган. Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақасининг аёллар ўртасидаги Республика босқичи 25–26 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий Университети ҳудудидаги “Ёшлар Иттифоқи” анжуманлар саройи (собиқ ЎзМУ маданият саройи)да бўлиб ўтиши маълум қилинган. “muslimaat.uz”
Мавзуга оид мақолалар
Америкалик бир инглиз қиз шундай ҳикоя қилади «Мен Амерка Қўшма Штатларининг Арканзас штатида христиан давоми...

15:15 / 22.11.2016 6001
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Қалам билан илм ўргатган, инсонга билмаган нарсасини ўргатган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

20:03 / 26.01.2017 5472
    Муслимаат.уз сайти ходималари айни дамда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги Муборак жоме масжидида давоми...

14:42 / 06.02.2018 3930
Индонезиялик спортчи муслима Арьес Сусанти Хитойда бўлиб ўтган альпинистлар чемпионатида жаҳон рекордини давоми...

16:35 / 25.10.2019 4028