Мавлид муносабати билан muslimaat.uzда танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога батамом ҳамдлар бўлсин! Умматларига энг афзал суннатларни мерос қолдирган Набийимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламга беҳисоб дуруду салавотлар ёғилсин! Бу суннатларга чиройли амал қилиб, уларнинг бизгача етиб келишига бош сабабчилардан бўлган асҳоби киромларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин! Биз Мовароуннаҳр халқи турли урф-одатларга бой халқмиз. Қадриятларимизнинг асоси эса динимиз билан боғлиқ. Аждодларимиз фарз амаллар билан биргаликда суннат амалларга ҳам катта эътибор қаратиб, юксак ҳиммат билан бажарганликлари сабаб Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал суннатлари мана шундай бетакрор урф-одатларга айланиб кетган. “muslimaat.uz” сайти ана шу урфларимизнинг моҳиятини янада ёрқин ифодалаб берувчи "Қадриятга айланган суннатлар" мавзусидаги мақолалар танловини эълон қилади. Унда мухлисаларимиз кундалик ҳаётимизда, байрам ва турли маросимларимизда амалга оширилаётган урф-одатларнинг суннатга мувофиқ жиҳатларини ёритиб беришлари керак бўлади. Танлов шарти: – мақола ҳажми компьютерда 14 ўлчамли ёзувда 2 бетдан ошмаслиги зарур. Танлов муддати: – Рабиъул аввал ойининг 15-санасигача (24 ноябрь). Танлов учун мақолани tanlov-muslimaat@islom.uz манзилига юбориш лозим. Мақолаларни баҳолашда саводхонлик даражаси ҳам ҳисобга олинади. Интернет ва бошқа манбаларда чоп этилган маълумотларни кўчириш мумкин эмас. Манба кўрсатилган ҳолда иқтибос олиш мумкин. Барчангизга Аллоҳ таолодан мадад ва муваффақият сўраб қоламиз. Зеро, сиз ёзган мақола суннатларнинг тирилиши ва татбиқига хизмат қилса, ажаб эмас!

Мавзуга оид мақолалар
«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир» Анбиё сураси, 35оят Ҳа, ўлим ҳақ, ўлим ёш танламайди. 2019 йилнинг 29 декабрь давоми...

20:12 / 04.01.2020 3925
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Азиз ва муҳтарам биродарлар Аллоҳ таоло рўзаларимиз, давоми...

06:15 / 11.02.2017 4672
Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша давоми...

13:58 / 15.12.2016 3574
Шайх ҳазратлари, бизни сиздай олим инсон билан замондош этган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мен бозорчиман, давоми...

10:20 / 05.12.2016 5936