Ғаройиб қайиқ қиссаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир шаҳарда Аллоҳга иймон келтирмайдиган бир худосиз мусулмонларнинг уламоларини музокарага чақирибди. Улар унга раддия бериш учун ораларидаги энг закийларини танлашибди. Учрашув куни белгиланибди.
Ўша куни йиғилган оломон олимнинг келишини кутибди. Лекин у кеч қолибди. Шунда худосиз йиғилганларга:
— Олимингиз қўрқиб, қочиб кетди. Чунки мен ундан ғолиб келишимни билди ва сизларга борлиқда илоҳ йўқлигини исботладим, — дебди. Аммо шу тобда олим келиб қолибди ва кеч қолгани учун одамлардан узр сўрабди. Сўнгра:
— Мен бу ерга келаётганимда денгиздан ўтиш учун қайиқ топа олмай, қирғоқда кутиб қолдим. Тўсатдан дарёда ёғоч тахталар пайдо бўлди ва тезда тизилиб, бир-бирига бирлашиб, қайиқ ҳосил бўлди ва менга яқинлашди. Мен унга миниб, сизнинг олдингизга келдим, — дебди. Шунда худосиз: — Албатта, бу киши ақлини йўқотибди. Ҳеч ким ясамаса, қандай қилиб бирлашиб, қайиқ пайдо бўлади, ҳеч ким ҳараеатлантирмаса, қандай қилиб ўзи юради? — дебди.
Олим кулимсираб: — Нега шу гапларни ўзингга айтмаяпсан? Ахир ўзинг "Бу катта оламда Худо (Яратувчи) йўқ, деяпсан-ку, — дебди. Шундан кейин худосиз олимнинг гапидан таъсирланиб, фикр юритибди ва барчанинг олдида оламларнинг Роббига иймон келтирибди.
Зебунисо Дилшод қизи таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Аёл Ҳар сафар Қуръони Каримни ўқиган вақтимда Аллоҳ таолонинг эркакларни  жаннатдаги ҳуру ийнлар билан давоми...

19:10 / 01.02.2017 10812
Янги топилган ХV асрга тааллуқли бўлган ўрта аср ирланд қўлёзмаси Ирландия билан мусулмон олами ўртасидаги давоми...

10:27 / 07.03.2019 2903
ТАЪЗИЯ      Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам давоми...

13:28 / 08.07.2017 4207
Ривоят қилинишича «Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Довуд Тоийга Нега ёлғизликни ихтиёр қилдинг деб сўради. давоми...

11:02 / 23.01.2017 6550