МАРКАЗДА: "МОСКВАДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАН БЎЛГАН МУҲОЖИРЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК БАРҚАРОРЛАШИШИ ВА ЖАМИЯТДА МАДАНИЙ МОСЛАШУВЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ОМИЛЛАРИДА ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ МЕРОСИ" МАВЗУИДА ТАДБИР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Шу йилнинг  22 август куни Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мусулмонлар Диний-маърифий маркази, "Аль-Васатийя ‒ мўътадиллик" илмий-маърифий маркази  ва психологик ёрдам Бирлашмаси ҳамжиҳатлигида ташкил этилган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда юртимиз вакиллари “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон мусулмонлари раиси маслаҳатчиси Абдулҳакимқори Матқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлими бош мутахассиси Муҳаммад Аюб Ҳомидов қатнашди.

Тадбирда Марказий Осиёлик муҳожирларнинг таълим-тарбияси, маънавият ва маърифати масалаларига эътибор қаратилиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмий меросини тарғиб этиш жамиятимиз ва келажагимиз учун тарбия манбаи, соғлом эътиқод хазинаси бўлиб хизмат қилиши иштирокчилар томонидан эътироф этилди. Шунингдек, муҳожирларга психологик ёрдам кўрсатиш ва уни амалга ошириш усуллари муҳокама қилинди. Бу фаолиятга нафақат мусулмонларга психологик ёрдам бериш Бирлашмаси мутахассислари, балки  МГППУ Шарқий Психология Магистратураси талабалари ҳам жалб этилиши қайд этилди.

Тадбирда Россия диний идоралари вакиллари, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикалари вакиллари, маданият марказлари ходимлари, теологлар, психологлар, шунингдек, бир қанча ОАВ ходимлари қатнашди.                                                                                           

Эслатиб ўтамиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бир неча асарлари рус тилида чоп этилган: “Тафсир Хилал” (Қуръон каримнинг шарҳи), “Хадисы и Жизнь”, “Ийман, Ислам, Куръан”, “Суннитские вероубеждения”, “Истина о сути гадания”, “Васатыя – путь жизни”, “Счастливая семья”, “Открытое послание”,  “Заем и связанные с ним вопросы”, “Разногласия: причины и решения”.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 2 литр сут, 1 кг творог, 200 гр сариёғ, 3та тухум, 0,5 чой қошиқ сода, туз Тайёрланиши Сутни давоми...

15:24 / 28.11.2016 16659
51масала Киши таҳорат олгандан сўнг тирноқларини олса ёки қуриган терисини олиб ташласа, таҳорати давоми...

14:34 / 06.06.2019 4287
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим давоми...

02:34 / 10.07.2023 2065