СЛИМАН ЗЕГИДУР. “МАККАДА ҲОЖИЛАРНИНГ КУНДАЛИК ҲАЁТИ” КИТОБИ ҲАҚИДА
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Тадқиқотчи Слиман Зегидурнинг “Маккада ҳожиларнинг кундалик ҳаёти” китоби 2008 йил пайдо бўлди. У ҳаж амалларини бажарилишининг гувоҳи бўлиб, ҳаж амалларини батафсил ёритиб берган эди.

     Биз диний туризм гуллаб яшнаётган даврда яшаяпмиз: ҳар бир инсон, қайси дин вакили бўлишидан қатъи назар, Иерусалимдаги “Стена Плача” ёки бошқа муқаддас жойларга зиёратга бора олади; Сантьяго-де-Компостеладаги юзлаб километр бўлган Муқаддас Иаковнинг йўлларидан юриб ўтишлари мумкин; Япониядаги Сикоку оролида жойлашган саксон саккизта буддизм ибодатхоналарини такси ёллаган ҳолда зиёрат қилиш мумкин.

     Аммо яқинлашиб бўлмайдиган бастионлар ҳам йўқ эмас: қайси динга мавжудлигидан қатъи назар фақат аёлларгина Афонга (Грециядаги муқаддас тоғ бўлиб, проваславларнинг муқаддас зиёратгоҳи) кириш имконияти бўлмаган ва Маккага  эса мусулмонлардан бошқа ҳеч кимга бориш имкони йўқ. Зегидур китобидан биз шуни билиб олишимиз мумкинки, кимларгадир бу имкониятлар берилган. Ўн олтинчи асрда Маккага мусулмон дини вакили ниқоби остида италиялик авантюрачи Лодовико ди Вартема, ўн тўққизинчи асрда немис миллатига мансуб Буркхардт, англиялик Бертон ва голландиялик Снук-Хюргронье кириб боришган. Буларнинг бири қизиқувчанлиги сабабли ва исломшунос Снук-Хюргронье – илмий қизиқиши сабабли бундай хавфли амални бажаришган.

     Экстремал бўлмаган ҳамда Маккани зиёрат қилиш учун Ислом динини қабул қилишга тайёр бўлмаган (бундайлар исломшунос олимлар ичида ҳам учраган)лар эса ҳаж зиёратининг таърифи билан кифояланиб қолардилар. Франция мухбири ва политологи бўлмиш, аслида  келиб чиқиши жазоирлик бўлмиш Слиман Зегидурнинг китоби шахсан ўзи гувоҳи бўлганлиги билан қизиқ. Шуни айтиш керакки, Ислом динининг беш устунидан бирига бўлган назари учун бу муаллифга юксак баҳо бериб бўлмайди. Аммо бу камчиликни россиялик исломшунос Владимир Бобровникнинг ҳажнинг ва ҳаж амалларининг тарихини ифодалаши тўлдирган.

Мадина Джураева таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvMc1lrVSzPX8featureyoutu.beembed

15:54 / 27.02.2018 3767
Одамлар орасида йўллар очилиб Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш учун юзланган кишилар бор. Ҳозир бу ерда ҳажга давоми...

11:54 / 13.02.2017 4991
Баъзан атрофга қарасак, ҳамма бизга қандай кийинишни, қандай ўқишни, қандай ишлашни, қандай яшашни давоми...

15:24 / 11.03.2019 3721
Шу йилнинг январь ойидан бошлаб «Аэрофлот» йўловчилари учиш давомида тамадди қилиш учун ҳалол овқат давоми...

11:19 / 09.11.2016 3808