Карим Бензема Францияда масжид қурилиши учун 3 миллион евро эҳсон қилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  «Испан клуби «РЕАЛ МАДРИД» ҳужумчиси Карим Бензема масжид қурилиши учун 3 миллион евро эҳсон қилди», деб хабар беради АЛ-АРАБИЯ.

Ушбу ҳаракати билан машҳур спортчи Франциядаги ўзининг жонажон туғилиб ўсган шаҳри бўлган Лионда масжид қурилишига ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди. Босниянинг «Фаза» номли газетасининг хабар беришича, француз ҳужумчисининг дўстларидан бири, келиб чиқиши алжирлик бўлган Эдин Усама Нович: «Ушбу масжид қурилишига ҳаммаси бўлиб 6 миллион евро керак бўлади», деб айтган.

Карим Бензема, Лионда ўз ота-онаси яшайдиган жойдан узоқ бўлмаган ерда янги масжид қурилиши ҳақида хабар топиши биланоқ, ўйлаб ўтирмай ушбу савобли ишга ўзининг шахсий маблағидан эҳсон қилишга қарор қилди.

«islam.ru»дан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза давоми...

21:11 / 25.02.2024 4753
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм  Ассалому алайкум, азиз мухлисалар Бугун 29 декабрь куни Мавлиди шариф давоми...

09:41 / 23.02.2017 6568
Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллардан яна бири илмга амал қилмасликдир. Илмга амал қилмаслик илмнинг давоми...

16:42 / 14.03.2017 5952