1400 йил олдинги ҳақиқат...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


1981 йилда Франсуа Меттеран президент бўлгач, Франция Мисрдан Фиръавннинг мўмиёланган жасадини тадқиқ қилишни илтимос қилди. Тадқиқотда тиббиёт ва археология соҳасида илмий изланишлар олиб борувчи кўплаб олимлар иштирок этишди. Тадқиқотга бошчилик қилиш ва жарроҳларга раҳбар бўлиш Морис Букайга ишониб топширилди, унинг асосий вазифаси эса Фиръавн қандай ҳалок бўлганини аниқлашдан иборат эди.

Рамзес II нинг жасади бошқа мўмиёланган жасадлардан фарқ қилиб турарди. Тадқиқотчиларга бир ҳолат жуда кутилмаган бўлди: улар мўмиёлар қатламини ечиб олишаётганда жасаднинг чап қўли юқорига кўтарилиб кетди, худдики уни мўмиёлаётган пайтларида куч билан бу ҳолатга келтирганга ўхшарди.

Тадқиқот натижалари профессор Морисга шуни кўрсатдики, Фиръавн чўкиб ўлган эди, чунки унинг рентген суратларида танадаги туз қолдиқлари ва кўплаб суяк синиқлари бор эди, бироқ терида бирор бир жароҳат кўринмасди. Бу эса сув оғирлиги натижасида суяклар синганидан далолат қиларди. Бу барча далиллар Фиръавн сувга чўкиб ўлган заҳоти денгиздан олиб чиқилганини билдирарди.

Профессор Морис тадқиқот ўтказиб бўлингач, газеталарнинг сарлавҳалари нималар деб жар солишини тасаввур қилиб турган бир пайтда, улардан бири «Шошилманг, месье Морис, мусулмонлар XIV аср олдин Фиръавннинг чўкиб ўлганини билишарди», деди. Профессор бу сўзларга мутлақо бепарволик билан қаради, чунки у ўта замонавий тиббий аппаратлар ва тадқиқот техникасисиз буни айтишнинг имкони йўқлигига қаттиқ ишонарди.

Шунга қарамай, бу сўзлар Морис Букайнинг хаёлига қаттиқ ўрнашиб қолди. У туни билан Фиръавн жасади олдида ўтириб чиқиб, бирорта мусулмон давлатга бориш ва у ерда олимлар билан айни мавзуда суҳбатлашиш, уларнинг бу борада фикрларини ўрганиш керак деган фикрга келади. У худди шундай қилди ҳам, бир киши унга Қуръонни очиб, Аллоҳнинг қуйидаги оятларини ўқиб бермагунча, у бунга ишонмаган эди:

«Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар». (Юнус, 92)

Бу сўзлар профессор Морис Букайни ниҳоятда таажжубга солди ва ўрнидан туриб, бироз гандиракладию, йиғилганлар ичида:

«Мен Исломга кирдим ва Қуръонга иймон келтирдим» деди...

 Умму Зайнаб тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Омск шаҳри  ва Омск вилояти мусулмонлари марказлаштирилган диний идораси 16 март 2015 йил Ассалому алайкум давоми...

08:47 / 03.02.2017 6156
Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Ё Расулуллоҳ Сиз биз билан ҳазилмутойиба қиласиз», давоми...

12:21 / 01.04.2019 3993
Намоз адо этилувчи уй фаришталар маскани Савол Намозни тарк этишнинг зарари нималардан иборат Жавоб Намоз давоми...

08:02 / 17.03.2017 6363
                        «Исломга бағишланган умр»  китобини ўқиб...    Ҳазратимизнинг укалари Муҳаммад давоми...

23:25 / 10.03.2017 5694