Учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёл-қизлари учрашуви бўлиб ўтди. Ҳилол-нашр матбааси ҳамда muslimaat.uz сайтининг муҳаррири Барно Саидраҳмон, психолог Мадина Жўраева, сурдо-таржимон Зилола Маҳмудоваларнинг ташрифи йиғилганларни ғоятда хурсанд қилди. Уларнинг динимиз ривожи, аёлларимизнинг жамият ва оиладаги ўрни, фарзанд тарбияси, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари тўғрисидаги сермазмун, мулоҳазага бой суҳбатларини муслималаримиз анчагача унутолмасалар керак. Muslimaat.uz сайтининг Қирғизистондаги вакиласи, серғайрат, илмга чанқоқ муслимамиз Бибиражаб эса эришган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонларни лаззатли таомлар билан меҳмон қилган Гулираъно синглимизга яхши тилакларимизни изҳор қилиб, дуолар қилдик.

Учрашувга ташриф буюрган ҳар бир муслима қалбида олам-олам қувонч, ҳаяжон, унутилмас таассуротлар билан хайрлашгани шубҳасиз... Ният қилдикки, шояд келгуси учрашувларимизда Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам қатнашсалар, илм чашмаларидан бизларни баҳраманд этсалар!


Муслималар учрашуви... Бу шунчаки учрашув эмас, бу соғинган қалблар учрашуви, бу иймонлашув, бу дардлашув, бу йўқлов -  Аллоҳга, унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат йўқлови!


Дилфуза Саидраҳмон

Мавзуга оид мақолалар
Қадрли сайтимиз мухлислариCиз азизларга маълумотларни янада қулай ва замонавий қиёфада тақдим этиш давоми...

21:15 / 20.01.2020 6084
Эрон оғир атлетика федерацияси иккита оғир атлетикачи муслималар ndash Элҳам Хоссейни ва Ҳафиз Гашгайни давоми...

00:18 / 10.08.2020 4419
Дунёга машҳур америкалик хонанда Акон тўлиқ исми Алиум Дамала Бадара Эйкон Тиам Маккаи мукаррамага ташриф давоми...

07:00 / 01.06.2020 4367
29 октябрь 2018 йил санасида Жўйбори Калон аёлқизлар Ислом билим юртида «Октябрь фиқҳ фани ойлиги» муносабати давоми...

12:02 / 01.11.2018 5947