Эй Асмоъ, ортингдаги аёлларга билдирки...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асмоъ бинт Зайд ал-Ансорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: Албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик. Биз – аёллар жамоаси тутилиб, ўралиб уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоат ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳафаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажрда шерик бўламизми?!» деди.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да:

«Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар?» дедилар.

«Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди улар.

«Эй Асмоъ, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади», дедилар.

Асмоъ ўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсалардан севинганидан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб қайтиб кетди».

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривоят қилишган)

Мавзуга оид мақолалар
 Инсон соғлиғини асраш, касалликларнинг олдини олишда табиат неъматлари ичида оддийгина наъматак давоми...

19:03 / 06.12.2016 54148
embedhttpswww.youtube.comwatchvy1TJM4YrZwembed

13:51 / 07.04.2017 5859
«Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила давоми...

21:11 / 17.11.2016 5597
     Ассалому алайкум, муҳтарам диндошларим Ҳазратимизни йўқотганимиз барчамизга оғир жудолик бўлди. Ҳали давоми...

20:20 / 05.02.2017 7263