«Роббим, Сен мендан розимисан?»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Каъбани тавоф қилиб юриб шундай дуо қиларди: «Роббим, Сен мендан розимисан?..». Шу пайт  Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ўтиб кетаётиб унинг бу гапларини эшитиб қолибдилар. Имом Шофеъий у кишига:   «Эй одам, сен Аллоҳдан рози бўлганмидинг-ки, У сендан рози бўлсин?!»  дебдилар. Бояги киши: «Астағфируллоҳ! Аллоҳ мендан рози бўлишини сўраб турсаму, қандай қилиб мен Ундан рози бўлишим мумкин?» дебди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи: «Агар бошинга мусибат келгандаги мамнуниятинг бир нарсага эришгандаги мамнуниятинг билан бир хил бўлса, бу сени Аллоҳан рози эканлигингни билдиради», дедилар.

Ҳозирги ҳолингга рози бўл! Имкониятларингга рози бўл! Атрофингдаги муҳитга рози бўл! Мана шулар Сенинг қадарингдир!

Розилик ‒ бахт-саодатнинг калитидир.

Розилик ‒ дардларга даво, қайғуни кетказувчи воситадир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий ҳафизаҳуллоҳ

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилган вақтлардан бошлаб қанчадан қанча оилалар вужудга келган. Аммо қайси оила давоми...

22:52 / 02.02.2017 7835
5 июль 2019 йил санасида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимияти биносининг анжуманлар залида Оила давоми...

10:23 / 06.07.2019 3707
Бу мавзуга алоҳида тўхталишимизга Ислом.уз таҳририятига келган кўплаб савол ва таклифлар туртки бўлди. давоми...

18:42 / 18.02.2017 7336