Истанбул шаҳрига сафар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Muslimaat.uz сайти ва Bintu Sodiq раҳбари, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ Туркиянинг Истанбул шаҳрига сафар қилдилар.  Сафар чоғида устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ Туркияда истиқомат қилиб,  таълим ва таҳсил олаётган илм толиблари, шунингдек, ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг чин мухлислари бўлган кўплаб муслима юртдошларимиз билан учрашдилар.

Илм аҳли билан бўлган бу учрашувлар  ҳам илм мавзусидаги гўзал мавъиза ва суҳбатларга бой бўлди. Устозамиз бу учрашувларда Аллоҳнинг каломи, самовий китобларнинг сўнгги бўлган  Қуръони каримнинг тиловати, ҳифзи, маъноларини мулоҳаза қилиш, ҳадис ва ақоид илмларини ўрганиш – энг зарурий илмлардан саналаши ҳақида нутқ сўзладилар.

Аллоҳ таоло  мусофир юртда  таълим олаётган азиз опа-сингилларимизга, юртдошларимизга  илм олиш йўлидаги  машаққатларни енгиб ўтишида куч-қувват берсин! Бу йўлда бардавом, собитқадам бўлишида Ўзи мададкор бўлсин!

Мавзуга оид мақолалар
Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирландиКашмирдаги қарамақаршиликни ёритган муслима давоми...

22:00 / 13.06.2020 5282
Иорданиянинг Амман Қироллик исломий стратегик тадқиқотлар маркази Жоржтаундаги Мусулмонхристиан давоми...

06:59 / 31.10.2020 4329
Танлов ғолибларини қутлаймизКеча 11 апрель куни каналимизда Рамазон ойи муносабати билан quotМутолаа завқиquot давоми...

09:38 / 13.04.2023 2826
quotИлмнинг ўрни қалб, у қалбга жойланса, нур таралади, у нур аъзоларимизга таъсир қилади ва бизни яхшиликлар давоми...

08:46 / 25.08.2023 2953