Мусулмонлар оламининг улуғ олимларидан, сўз санъатининг султонларидан бўлган Али Тантовий "Эй қизим" деган рисоласида шундай ёзадилар:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Мен 50 йил умр кўрдим, дунёдаги жуда кўп мамлакатларни кезиб чиққанман, жуда кўп яхши-ёмонларни кўрганман. Тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтаманки, одамларни ислоҳ қиламиз деб, одамларни тузатамиз деб маърузалар қилдик, китоблар ёздик,  гапиравериб тилларимиз чарчади,  ёзавериб қаламларимиз зерикиб кетди. Биз одамларни тузатамиз десак, уларнинг  бузилиши кўпайиб кетяпти, фасоднинг доираси кенгайяпти, фасод бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзиляпти. Аллоҳ мункар деган иш бутун дунёга ёйилиб кетяпти. Жаннатнинг эшиги турганда одамлар ўзларини дўзахнинг эшигига уряпти. Шунча гапириб биз нажот тополмадик, муваффақиятга эришолмадик. Муваффақиятга эришамиз деб гумон ҳам қилмаймиз. Нимага биласизми? Сабаби шуки, биз одамларни тузатадиган эшикни билмаган эканмиз, эшик қолиб деразадан кириб-чиқиб юраверган эканмиз.


Одамларни тузатадиган эшик,  бу  – АЁЛ экан! Одамларни тузатадиган эшикнинг калити АЁЛЛАРнинг қўлида экан!  Лекин афсус, бу ҳақиқатни мен умримнинг ниҳоясида билдим!"

Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvzIwrZ4lCz4embed

11:43 / 28.03.2017 4416
Иймон ва илмий далиллар Ҳар қандай инсон феълида қандайдир мутлақ қодир куч борлигига ишонч туйғуси мавжуд. давоми...

19:00 / 12.11.2016 5848
Муборак Рамазон ойининг кечаларидан бир кеча. Бомдод намозидан олдин Холиднинг онаси саҳарлик тайёрлашга давоми...

19:22 / 25.12.2016 4050
Ассалому алайкум  Муҳтарам сайтимиз фойдаланувчилари диққатига. Сиз, азизлар учун эндиликда давоми...

19:24 / 28.02.2017 5639