Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бир аёл уйидаги таомдан исроф қилмаган ҳолда ин-фоқ қилса, унга инфоқ қилган нарсаси туфайли ажр бўлур. Унинг эрига касб қилгани туфайли ажр бўлур. Хазиначига ҳам ўшанинг мислича (ажр) бўлур. Баъзилари баъзиларининг ажридан ҳеч нарсани ноқис қилмасалар», дедилар». (Бешовлари ривоят қилишган).


Аёл киши уйидаги таомдан инфоқ қилса, ажру савоб фақат ўзига эмас, балки унинг эрига ҳам тегар экан. Чунки одатда, таомнинг масаллиғи учун эр хизмат қилган бўлади. Шунингдек, ушбу таомни сақлаб турган уйдаги хизматчи-омборчи ҳам ўзига яраша ажр олади.


Хотинга – инфоқ қилгани учун, эрга – топиб келгани учун, ходимга – сақлаб тургани учун, хуллас, ҳаммага ўзига яраша ажр берилади.


Фақат аёлга бир шарт бор экан: инфоқ қилганда ҳаддан ошириб исроф қилмаслиги керак экан. Чунки исрофчилик аёлларнинг табиатида бор нарса. Ёки умуман инфоқ қилмай, мумсик бўлишади ёки инфоқ қилса, исрофга йўл қўйишади. Мўмина-муслима аёллар эса бошқа ҳамма соҳалардаги каби, бу ишда ҳам ўртача, мўътадил иш тутишлари лозим.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.  "Исроф"  китобидан

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
«Муслимаат.уз» аёлқизлар сайти яна бир хайрли ишни амалга оширди. Сайт ходималари тегишли жойга мурожаат давоми...

15:28 / 31.10.2017 4590
Истиъоза бу «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» дир. Маъноси «Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан давоми...

05:48 / 23.11.2016 11164
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари бугун сиз билан уяли давоми...

16:56 / 10.02.2017 4022
Никоҳнинг илк даври энг қийин   пайт ҳисобланиб, ўз ҳаёт тартибига эга бўлган икки ёш тамоман ўзгача ҳаёт давоми...

18:39 / 19.02.2017 15480