Кундалик таомномангизда пиёз бўлсин!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизларимизга пиёз ейишни ўргатишимиз зарур! Ҳиди келади деб таомномасидан бутунлай олиб ташлайдиган қизлар ҳам бор экан.

Пиёз истеъмол қилмайдиган аёлларда тухумдон кисталари ривожланиш эҳтимоли юқори туради.

Кундалик таомномангизда пиёз бўлсин. Хоҳласангиз қовуриб, хоҳласангиз хомлигича салатларга солиб истеъмол қилинглар.


Аёлларнинг тухумдонларида ҳар ой фоликула етилиб ёрилади. Етилган тухум ҳужайра уруғланса, ҳомиладорлик бошланади.

Тухум ҳужайра етилиб ёрилишига пиёзнинг катта аҳамияти бор!  Фоликулани ёрдириб берадиган синтетик дорилар ҳам мавжуд, аммо  фойдадан  зиёни кўп. Табиийсига етмайди.

Яна пиёз, атеросклероз, острица гижжаси, гипертония, тумов, йўтал, буйрак тош касалликларини даволайди. Қондаги қандни пасайтиради, пиёз доим истеъмол қиладиган инсонлар қорин тифи билан касалланмайди. Хонага қўйилса, дезинфекция қилиш хусусиятига эга.


Роббим ҳалол қилган неъматни ёқтирмаслик, умуман емаслик танамизда жиддий ўзгаришлар келтириб чиқаради.


Наргиза Қурбонова,

шифокор

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Кундалик ҳаётимизни тобора енгиллаштириб келаётган бугунги илмий кашфиётларни ким қилар экан, дея ўйлаб давоми...

12:41 / 31.01.2019 3698
Кундалик ҳаётимизда ҳар куни, доимо ҳожатимиз тушиб турадиган масканлардан бири ҳожатхонадир. Ҳожатхона давоми...

15:02 / 29.11.2016 4948
Дарс бошланишида телевизордан ҳаж ҳақида кўрсатув берилаётган эди ва ҳожиларнинг талбия айтаётганлари давоми...

15:54 / 26.12.2016 4898
Масаллиқлар 200 гр морожний 200 гр сут пишмаган 150 гр қулупнай 1 ошқошиқ қаймоқ 150 гр давоми...

09:55 / 09.05.2017 80244