Диққат, muslimaat.uz телеграм каналида янгилик!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диққат, muslimaat.uz телеграм каналида янгилик!

«Мўминнинг умр сафари» рукни ишга тушмоқда…


Алҳамдулиллаҳ, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган тарихий ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ, ҳаж ва умрага бораётган юртдошларимизнинг сони кундан-кунга ортиб боряпти. Аллоҳ таоло бу хайрли ишга мутасадди бўлаётган, сабабчи бўлаётган, шу соҳада хизмат қилаётган барча раҳбарларимизу ходимларимизга битмас-туганмас ажру савоблар бериб, икки дунё саодатини ато айласин! Ҳар бир юртдошимизга, ҳар бир диндошимизга бу улуғ сафарни адо этиш бахти насиб қилсин!


Азизлар! Ҳаж ва умра – Ислом динимизнинг беш арконидан бири бўлиб, буюк ибодатдир. Мусулмон инсонга умрида бир марта ҳаж қилиш фарз бўлгани учун, ҳаж ва умра инсоннинг бутун умрига татигулик ибодат бўлгани учун уламоларимиз уни «умр сафари» деб атаганлар. Шу боис, бу ибодатни тўғри адо этиш учун ўзига яраша илмий, руҳий, маънавий, моддий ва жисмоний тайёргарлик талаб қилинади.


Шу муносабат билан muslimaat.uz каналида «Мўминнинг умр сафари» номли рукн ташкил қилинди. Бу рукнда ҳаж ва умрага оид шаръий аҳкомлар, тавсия ва кўрсатмалар, савол-жавоблар, шунингдек, ҳаж ва умрага бориб келган азизларимизнинг таассуротлари бериб борилади. Рукндан мақсад – юртдошларимиз, ватандошларимиз, хусусан, опа-сингилларимизнинг ҳаж ва умра ибодатини тўғри ва мукаммал адо этишларига баҳолиқудрат ёрдам беришдир.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Индонезиялик журналист Марфуаҳ Панжи Астути хонимнинг юртимиз, хусусан, Самарқанд ҳақидаги Journey to Samarkandrdquo давоми...

08:00 / 21.01.2020 5631
Шу йилнинг 2 март куни пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманида жойлашган .Муаллим, ўқув марказининг очилиш давоми...

01:14 / 17.11.2020 4391
Упол Ўш вилояти, Ўзган туманининг Айри Сув қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, у Россия давоми...

04:13 / 23.12.2020 3503
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи бир миллиарддан давоми...

05:14 / 06.12.2020 4016