Лутф ҳам ҳадядир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лутф ҳам  ҳадядир, аммо бу лутфга бирор моддий совғани тож қилсангиз, АЁЛИНГИЗГА Рамазонда қилган меҳнатлари учун мукофот бўлади!


Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади. Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди. Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради. Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади.


Бу одат шахсан менга ёқади. Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан. Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ. Нимадир совға қиламан ва пешонасидан ўпиб: "Бу туз ҳаққи!" дейман.

Гоҳида қўлига пул бериб: "Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!" дейман.

Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас. Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ. Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш, фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан!

Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши, хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим. Йўқса сакийнат қаердан келади?! Муҳаббат ва раҳмат булутлари остида йўқса қандай сояланамиз?!

Эр агар хотини тайёрлаган ҳар бир овқат учун хотинини тақдирласа, бундан ҳеч бир зарар кўрмайди. Гоҳида ширин гап кифоя қилади. Лутфнинг ўзи ҳам ҳадядир. Аммо бу лутф, бу ширин сўзларга бирор моддий совғани ёки унинг пулини тож қилсангиз, нур устига нур бўлади!


 Хонадонларни нарсага тўлдиргандан кўра МУҲАББАТга тўлдириш заруроқдир. Қалбдаги совуқликни дунёдаги барча ўчоқлар ҳам қизита олмайди. Аммо қайноқ қучоқ, ширин сўз, ўзаро раҳмат уйларимизни жаннатга айлантиради!


Абдулқодир Полвонов


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Савол Шаққи садр воқеаси неча марта содир бўлган     Жавоб Биринчиси 4 ёшларида, Бану Саъд давоми...

10:58 / 30.11.2017 3054
«muslimaat.uz» жамоаси «Ҳилолнашр» нашриёти ходимлари Мансуржон Абдулқайюм ҳамда Фозилжон Абдулқайюм, давоми...

17:47 / 15.02.2019 2417
Бугун Маккаи Мукаррамадаги сўнгги кунимиз. Аллоҳнинг Байтидаги сўнгги намозга mdash бомдодга чиқдик. давоми...

08:30 / 27.11.2022 3305
  Масаллиқ 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан сув, 300 гр жизза, 2 чой қошиғида туз солинади. Уй нонининг тўқ давоми...

13:06 / 29.11.2016 4181