Шакар ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар соғлиқ учун хавфлими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар инсон саломатлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдиради. 


Ушбу хулоса бир неча йил давомида ўтказилган 283 та тадқиқот натижаларига асосланган.


Маълумки, 25-30 грамм шакар истеъмоли кунлик меъёр ҳисобланади. Бундан ортиғи семириш ва хавфли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шу сабабли баъзилар шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланиш хавфсиз, деб ўйлайди.


Аслида, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга ширин таъм бағишлашда қўлланиладиган сахарин, аспартам, калий ацесульфам, сукралоза, неотам, адвантам, стевия ва унинг ҳосилалари дастлаб тана вазнини камайтирса-да, аммо ушбу жараён узоқ давом этмайди. Аксинча, бундай маҳсулотларнинг одатий истеъмоли бора-бора семиришга олиб келади.Оқибатда инсонларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи 34 фоизгача ошади.


Қолаверса, бундай моддалардан тез-тез фойдаланувчиларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 32 фоиз (жумладан, инсульт — 19 фоиз, гипертония —13 фоиз) юқори. Ўз навбатида, бу омил ўлим хавфи 10 фоиз ортишига хизмат қилади.


Шу боис экспертлар организмнинг шакарга бўлган эҳтиёжини мева-сабзавотлар ва бошқа табиий маҳсулотлар истеъмоли орқали таъминлашни тавсия қилмоқда.


Бу кўрсатмаларга қандли диабетга чалинган беморлардан бошқа аҳоли қатлами амал қилиши мақсадга мувофиқ.

Бинобарин, ЖССТ хулосалари тиш пастаси, турли кремлар каби шахсий гигиена воситалари ҳамда дори-дармонларга нисбатан татбиқ этилмайди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба
Мавзуга оид мақолалар
  Бир киши Ҳасан Басрийнинг олдиларига келиб, у зотга ҳосилсизлик ва қурғоқчиликдан шикоят қилибди. У зот давоми...

06:38 / 23.12.2016 11897
 Статистика маълумотларига кўра ҳар куни ер юзида юз мингдан ортиқ инсон вафот этаркан. Албатта, булар давоми...

12:11 / 01.02.2017 12235
Оила ва оилавий ҳаётнинг моҳияти Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси Инсонлар жуфт қилиб давоми...

13:23 / 04.01.2018 8333
embedhttpswww.youtube.comwatchvgsRgrEdAegfeatureyoutu.beembed

10:51 / 05.06.2018 3992