Саудиялик хотин-қизлар эркакларга нисбатан маълумотлироқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистонида олий маълумотли аёлларнинг сони эркакларникига нисбатан кўпайди. Бу ҳақида Саудия Арабистон парламенти аъзоси Абдуллоҳ Саид Ал-Мишат Туркия пойтахтида бўлиб ўтган «Аёллар ва таълим» халқаро илмий анжуманида маълум қилди, дея хабар беради «Умма Информ».

Ал-Мишатнинг сўзларига қараганда, саудиялик қизлар учун илк мактаб 1970 йилда Риёз шаҳрида очилган. 2002 йилда барча хотин-қизлар ўқув муассасалари Саудия Арабистони Таълим Вазирлиги тасарруфига ўтказилган.

Шу тариқа сўнгги йилларда бу мамлакатда хотин-қизлар учун жуда кўп ихтисослаштирилган мактаблар ва университет куллиётлари ташкил қилинди. Тиббий ходимлар орасида хотин-қизлар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Абдуллоҳ Саид Ал-Мишатнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Саудия Арабистонида 25 та олий ўқув юртлари мавжуд бўлиб, уларда таҳсил олаётганларнинг 56 %ни хотин-қизлар ташкил этади.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
«Британия озиқовқат маҳсулотларини назорат қилиш Комиссия»си томонидан 2007 йил кузида 6 хил озиқовқат давоми...

06:50 / 29.11.2016 4940
«Муслимаат.уз» саҳифаси, «Бинту Содиқ» маърифий канали жамоаси Тошкент шаҳар бош имомхатибининг давоми...

21:52 / 17.01.2020 3309
Бизларни Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратган ва Ўзининг мукаммал дини Ислом давоми...

06:10 / 15.12.2016 4086