Ўзбек онахонлари ўзлари-ўзларига душманми?!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Муборак Рамазон ойини минг умидлар билан кузатганимиздан сўнг ҳар доимгидек ўзбек тўй-ҳашамлари авжига чиқа бошлайди. Мен тўйлардаги ҳашамларни кўриб, ўзимга-ўзим саволлар беришни бошлайман. Ўзбек бувижонлари, акахонлари ўзларига душманми? Нега бўлмаса шунчалар ўзларини қийнаб, соғлиқларини кетказиб, эрларию ўғиллари билан тортишиб, тўйларда янги-янги ҳашамлар ўйлаб топишади?. Бу ҳашамларнинг энг буюк ижодкори фақат аёллар ҳисобланади. Бир-иккита отасининг пулига ишонаётган, қўлидан бирон иш келмаган она сути оғзидан кетмаган йигитчалар ижоди бўлиши ҳам мумкин. Лекин буни ҳам оналари амалга оширади. Наҳотки, икки ёшни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ никоҳлаб, ҳалол-покиза оила қуришларидек хайрли ишда шунчалар ғавғо, исрофгарчилик, сарф-ҳаражат, гина-кудурат, аразлашлар, ҳаттоки, тортишиб қолишлар бўлиши керак?! Бу тўқликка шўхлик эмасми?! Шукр ўрнига исроф, исроф ва яна исроф бўлиши керакми?!
Битта узатилаётган қизнинг орқасидан қилинаётган ҳаражатлардан даҳшатга тушасан, мебеллар, идиш-товоқлар, гиламлар, кўрпалар, пардалар, тақинчоқлар........ Булар айтиб тугатилмаган қизнинг сепи, холос, саломдаги сеп-сидирғалар, олди-бердилар, патнислар, тоғоралар, буларни бинога келишининг ўзи бўлмайди. Тўғри, инсон ҳамма яхши нарса боламга бўлсин дейди, лекин шу барча яхшиликлар болаларга бўлаётгани билан болаларда одоб, ҳаё, инсоф, ота-онага иззат, ҳурмат, миннатдорлик ҳисси пайдо бўлиши ўрнига бори ҳам йўқолиб, бор ҳаё-ибоси ҳам тўкилиб, қандайдир ношукрга айланиб бормоқда-ку?! Ўзбек оилаларимиздаги бобо-буви, ота-она, ота-ўғил, ота-қиз, она-ўғил, она- қиз, ака-ука, опа-ука, ака-сингил, опа-сингил ораларидаги гўзал муносабатлар, ҳаё-ибо, меҳр-оқибат, ҳурмат-иззат, бир-бирларини авайлашлари барбод бўлиб бормоқда. Умуман, ҳалқимиз, аждодларимиз удумларига зид бўлган, ибо-ҳаёдан асар бўлмаган қандайдир янгича удумлар авж олиб бормоқда: келин-куёвнинг оқ отга миниши, каретада сайр қилиши, қиз боланинг ўз тўйида тумонат одам орасида рақсга тушиши.... Узатилаётган қиз бўлажак куёв ёки қайнонаси билан, акаси ёҳуд отаси билан бозор кезишлари... Ҳаттоки, ота қизига, мана бу чироқ ётоқ мебелингга роса мос тушаркан, деб таклиф қилса, қиз, йўқ униси эмас, буниси деб бурнини жийириб турса!? Азиз бувижонлар, азиз онахонлар, қизларжонлар, ибо қани, ҳаё қани? Ахир унаштирилган қиз бола отасидан, онасидан , ака-укасидан истиҳола қилар эди-ку?! Инсонларнинг бахти ҳашаматли тўйлар, мебель, идиш-товоқ, парда, саноқсиз кийимлар ва тақинчоқларда эмас-ку, атрофингизга қаранг, тарихга назар солинг. Шу нарсалари бисёр бўлмаганлар бахтиёр бўлмаганмикин?! Бу ёруғ дунёда инсоннинг қисқагина умрида асосий бахт қалбдан қалбга йўл топилиши, ҳурмат, эҳтиром, иззат ва ниҳоят меҳр қозониши эмасми? Бу кўнгил, қалб иши-ку?! Ҳаё иймоннинг ярми деган нақл мағзини ўзингиз ҳам чақиб, ўғил-қизингизга ҳам уқтирсангиз, иншааллоҳ, бахтларини Аллоҳим Ўзи берса, деб умид қилиб қолувчи
Фирдавс
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мусобақаси ҳакамларига зарур тавсиялар берилди 18 апрель куни Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус давоми...

19:31 / 19.04.2018 2779
  Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ  Яқиндагина ишдан қайтдим ва бирикки сатр бўлсада ёзишга давоми...

06:48 / 03.02.2017 9540
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Етимларни то никоҳёшига етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эсиҳуши давоми...

19:41 / 20.01.2017 5266
Албатта, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир тирик жонзот ҳаётининг ҳар бир босқичи учун муносиб озиқ манбасини давоми...

08:16 / 26.03.2019 4905