ДЕВОНА ҚИЛДИ ИШҚ МАНИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ман кимга айтай, дўстларим, девона қилди ишқ мани,

Садпора қилди юраким, девона қилди ишқ мани.


Тун-кечалар дод айласам, ҳар дам сани ёд айласам,

Ишқингда фарёд айласам, девона қилди ишқ мани.


Шому саҳар гирён бўлай, йўлунгда саргардон бўлай,

Охир санга қурбон бўлай, девона қилди ишқ мани.


Ишқ аҳлига ҳамдам бўлай, Ҳақ йўлига маҳкам бўлай,

Даргоҳига маҳрам бўлай, девона қилди ишқ мани.


Девонайи шайдо бўлай, ман толиби Мавло бўлай,

Халқ элига расво бўлай, девона қилди ишқ мани.


Машрабга қил лутфу карам, ваҳдат шаробин дамбадам,

Эй соҳиби Лавҳу Қалам, девона қилди ишқ мани.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
      Бугун 19 март 2018 куни муҳташам Наврўз тантаналар уйида Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри давоми...

10:21 / 19.03.2018 4337
Сийратни доимий ўрганиш биз учун жуда муҳим саналади. Ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзаси сийратдаги воқеликдан давоми...

21:09 / 11.10.2023 2392
Оиламизда Мавлид Бизнинг оиламиз жуда ҳам катта. Бизнинг уйда ҳар йили Мавлид ойида Мавлид маросими бўлади. давоми...

13:11 / 12.12.2017 3824
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий алайҳиссалом ўлим тўшагида ётган бир йигитнинг олдига кириб давоми...

21:09 / 10.06.2023 2084