Аёлларнинг яхшиси ким?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аъробийдан аёлларнинг яхшиси қандай экани сўралди. У: “Аёлларнинг яхшиси: гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг, мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”, деб жавоб берди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз, бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл  жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”, дедилар  (Имом Насоий ривояти).


Манба
Мавзуга оид мақолалар
   Одатга кўра, меҳмондўст халқимиз бошқа ойларда бўлгани каби, бу муборак ойда ҳам меҳмон кутгиси келади. давоми...

10:43 / 08.02.2017 6211
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан давоми...

22:32 / 16.02.2023 3378
Ғусл қилиш суннат бўлган ҳолатлар                                                 Жума намози давоми...

10:45 / 10.05.2017 4136
Аёл киши ҳаж ёки умрага маҳрамсиз борса, ибодати қабул бўладими САВОЛ Аёл киши ҳаж ёки умрага маҳрамсиз давоми...

18:03 / 16.10.2016 18562