Бу воқеа менинг ибодатга кирган илк кунларимда рўй берган эди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Катта йўл бўйида (Тошкент – Гулистон тош йўлида) озиқ-овқат маҳсулотларини сотар эдим. Аллоҳим ҳидоят бермасидан олдин Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳам сотардим (Аллоҳимнинг ўзи кечирсин). Ибодатга кирганимдан кейин уларни йўқ қилгандим. Аллоҳнинг синови экан, савдо ҳам анчагина камайиб кетди. Авваллари 250 000 сўмгача савдо қилардим. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни (пиво, сигаретларни) сотмай қўйганимдан кейин савдо 50.000, 40.000 га тушиб кетди. Бундай савдода айтарлик фойда қолмасди. Аммо мен ҳеч ҳам нолимасдим, борига шукр қилардим (Алҳамдулиллаҳ). Кунларнинг бирида нимагадир эҳтиёжим бўлиб, бир биродаримдан 25 000 сўм қарз олдим, бир ҳафтада бераман, деб. Орадан бир ҳафта ҳам ўтди, биродарим қўнғироқ қилиб, пулни сўради ва ўзига ҳам кераклигини айтиб, бугун шу пулни тўғрилаб беришимни илтимос қилди. Мен «Ваъдасида турмаслик – мунофиқнинг аломати» эканлигини ўқигандим. Савдоим тушиб кетганидан савдонинг фойдаси рўзғорга кириб кетаётганди. Ота-онам қари, акаларим ишсиз эди. Уйда ўша пайтлари мендан бошқа рўзғорни тебратиб турадиган одам йўқ эди. Шунинг учун ҳам 25 000 йиға олмагандим. «Майли, бугун бераман, Худо хоҳласа», дедим-да, ҳаракатга тушдим. Савдонинг пулидан олиб берай десам, эрталабдан унча савдо бўлмади. Бориб, бир биродаримдан «Кечгача савдо қилиб, савдонинг пулини бераман»,  деб сўрасам, «Эрталабдан пул қаерда бўлсин?», дея у ҳам беролмади. Яна битта-иккита биродарларимдан сўрагандим, «пул йўқ» деган жавобни олдим. Нима қилишни билмай қолгандим. Кейин Қибла томонга қарадим-да: — Эй Роббим, кўриб-билиб турибсан, мен ваъдамни бажаришим керак. Аллоҳ, ўзинг шарманда қилма, – деб дуо қилдим. Орадан 10 дақиқа ҳам ўтмай, савдо бошланиб кетди. Қаторасига машиналар тўхтар, ҳаттоки кетмай, навбатга туришарди. Зеро мендан ўтгандан кейин ҳам ҳудди менинг савдоим сингари дўкончалар бор эди. Машинадагилар:«Шундан бошқа билан савдо қилмаймиз», дегандай, навбат кутиб туришар эди... Ярим соат ўтгандан сўнг савдо нимагадир тўхтади. Кассани очиб, пулни санасам, 26 000 сўм экан... Субҳаналлоҳ! Аллоҳ буюк Зотдир! Ўтириб, йиғлаб юбордим.. «Сен бўла туриб бандалардан сўраганим учун, Аллоҳим, гуноҳларимни кечир», деб дуо қилиб йиғладим. Ва «Фотиҳа» сурасидаги қуйидаги ояти карималар ёдимга тушди: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!» (Фотиҳа сураси, 5-оят)

Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ Қуйида Ислом миллати олимлари бўлмиш Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит АлКуфий, Абу давоми...

14:02 / 08.11.2016 6987
  «Ҳилолнашр» нашриётматбааси рабиул аввал ойи мавлиди шариф муносабати билан шаҳримиз аҳолиси ҳамда давоми...

21:06 / 20.03.2017 4653
gallery linkfile ids6023,5960,5959,5951,5871,5868,5806,5807   Аллоҳ Аллоҳ Қанчалар оғир  мусибатга учради диним, халқим. Диним давоми...

09:41 / 05.02.2017 10721
embedhttpsyoutu.be7wVTGdrI6EEembed

17:09 / 16.10.2017 3494