Халога кирганда ўқиладиган дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, халога кирсалар: «Аллоҳумма аъузу бика минал хубуси вал хабоиси» – («Эй бор Худоё, сендан эркагу урғочи ифлослар (шайтонлар)дан паноҳ тилайман)», дер эдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ўқир эдилар.

Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шулки, одатда хало жойида Аллоҳнинг номи зикр этилмагани учун эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳдан паноҳ сўрамай кирган одамга зарар етказишлари мумкин.

Шунинг учун ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.

Мавзуга оид мақолалар
Сузана Дерани, америкалик, олий ва ўрта таълим тарих фани ўқитувчиси, Қуръон, тафсир ва тажвид йўналишларида давоми...

05:01 / 20.01.2021 5007
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўзи эшитган озорга сабр давоми...

05:58 / 20.11.2016 5960
embedhttpswww.youtube.comwatchvMfhqPTT0yNIembed БАШАМЕЛЛИ МАКАРОН Ассалому алайкум Бугунги таомимиз барча севиб истеъмол давоми...

11:35 / 17.12.2016 78628