Танланган сатрлар...!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ер юзидаги энг бахтли инсон – намозини елкадан ерга қўйиладиган юк эмас, балки Аллоҳ билан боғланиш воситаси, деб тушунадиган кишидир.

2. Қачон яхши гумон қилсанг, Аллоҳ сенинг ҳолатингни яхшилайди. Ўзингдан бошқага яхшилик бўлишини сўрар экансан, сенга ўзинг ўйламаган жойингдан яхшилик келади,

3. Ҳакимларнинг биридан «Ҳикматни кимдан ўргандингиз?» – деб сўрашди. У: «Кўзи ожиз кишидан. Чунки у қадамини бир ерга босишдан олдин, йўлни қўлидаги ҳассаси билан текшириб олади», − деб жавоб берди.

4. Одамлар ўйлаб юрадиган нарсаларни билиш учун улар нима қилаётганига боқ; улар нима деяётганига эмас.

5. Саҳобалар суннат амалларни «суннат» бўлгани – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилгани – учун бажаришарди. Биз эса бу амаллар «суннат» бўлгани – фарз ёки вожиб эмаслиги учун тарк қиламиз.

Ҳолатимиз нақадар аянчли…

6. Ишонч ўчирғичга ўхшайди. Ҳар бир хатодан кейин кичрайиб бораверади, охири бутунлай йўқолиб кетади…

7. Саховат, жу(в)д ва ийсор ўртасида қандай фарқ бор?

Саховат – камини муҳтожларга бериб, кўпини ўзида қолдириш.

Жу(в)д – кўпини муҳтожларга бериб, камини ўзида қолдириш.

Ийсор эса ўзидаги бор нарсани бериб, ҳеч нарсани олиб қолмасликдир.

8. Иккала қўли ҳам, оёғи ҳам фалажланиб, ишламай қолган киши муфтийдан «Агар ёрдам берадиган одам топа олмай қолсам, тунги таҳажжуд намозига қандай таҳорат қиламан?» –деб сўраётганини эшитиб аниқ билдимки, ҳақиқий касал қалб касаллиги экан!...

Интернет материалларидан

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирар ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб давоми...

10:38 / 14.02.2019 4054
  Эй Қасво Қандоқ ҳам саодатлисан Сенга берилган мақом, сенга берилган шарафнинг учқуни ҳам йўқ давоми...

11:27 / 05.06.2018 3421
Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа давоми...

15:43 / 09.03.2017 4106
Баъзан атрофга қарасак, ҳамма бизга қандай кийинишни, қандай ўқишни, қандай ишлашни, қандай яшашни давоми...

15:24 / 11.03.2019 3384